МДҲ — чорак аср биргаликда

© Интернет-портал СНГМДҲ давлатлари байроқлари
МДҲ давлатлари байроқлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
1991 йилнинг 8 декабрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигини тузиш ҳақидаги келишув имзоланганди

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Бугун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкил этилганига 25 йил тўлди.

1991 йилнинг 8 декабрида Белоруссия ҳукумати қароргоҳида Беларус, Россия ва Украина республикалари раҳбарлари МДҲ ташкил этиш ҳақидаги келишувни имзоладилар. Бу ҳужжат тарихга Беловеж келишуви номи билан кирди.

Кейинроқ ўн бир суверен давлат раҳбарлари (Болтиқбўйи давлатлари ва Грузиядан ташқари) Озарбайжон Республикаси, Арманистон Республикаси, Беларус Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Молдова Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон, Ўзбекистон Республикаси ва Украина тенг ҳуқуқлар асосида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигини ташкил этиш ҳақидаги келишув протоколини имзоладилар.

Томонлар сиёсат, иқтисодиёт, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, фан, савдо, гуманитар ва бошқа соҳаларда ўз халқлари ва мамлакатларининг тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлигини ривожлантиришга, кенг ахборот алмашинувини таъминлашга келишиб олдилар.

Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Путин МДҲ раҳбарларига йўллаган табрикда тарихни янгилашга йўл қўймасликка чақирди

Айни пайтда МДҲ макони — дунёнинг энг йирик ва истиқболли бозорларидан бири, бу ерда 270 миллиондан ортиқ киши истиқомат қилади. Ер юзининг деярли 17 фоизи, барча ўрмонларнинг 21 фоизи ва чучук сув ресурсларининг 11 фоизи, табиий газ ва кўмир захираларининг 30 фоизи, олтин, рух ва қўрғошин  захираларининг  20 фоизи МДҲ давлатларига тўғри келади.

2016 йил 16 сентябрда Бишкекда МДҲнинг юбилей саммити бўлиб ўтди. Аъзо давлатлар ҳамдўстлик фаолиятининг натижаларини кўриб чиқдилар ва уни сақлаб қолиш зарурлигини таъкидладилар.

Бундан ташқари, ташкилотнинг халқаро майдондаги таъсирчанлигини ошириш ва модернизация қилиш йўллари белгилаб олинди.

Янгиликлар лентаси
0