Путин МДҲ раҳбарларига йўллаган табрикда тарихни янгилашга йўл қўймасликка чақирди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин
Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти Ғалабанинг 71 йиллиги муносабати билан МДҲ давлатлари раҳбарларига табрикнома йўллади.

ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ғалабанинг 71 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Абхазия ва Жанубий Осетия раҳбарларига, шунингдек, Грузия ва Украина фуқароларига ўз табригини йўллади, РИА Новости хабари асосида.

“Муқаддас Ғалаба куни айёми тоабад ўз она юрти ва дунёни фашизм балосидан озод қилган халқлар жасорати ва бирлиги рамзи бўлиб қолади”, дейилган табрикнома матнида.

Россия президенти, шунингдек, умумий тарихни янгитдан ёзишга, ўтмишдаги фожиавий ҳодисалар такрорланишига йўл қўймасликка чақирди.  Бундан ташқари, Иккинчи жаҳон урушида қатнашганлар хотирасини ёд этиш, ветеранлар ҳақида қайғуриш бўйича умумий бурч ҳақида эслатиб ўтди.
Ўз нутқи сўнггида Россия давлати раҳбари Иккинчи Жаҳон урушида иштирок этганларнинг барчасини ушбу муқаддас айём билан муборакбод этиб, уларга соғлик ва узоқ умр тилади.

Янгиликлар лентаси
0