Хитойнинг энг бой одами Трамп билан учрашди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишAlibaba Group директори Джек Юн Ма
Alibaba Group директори Джек Юн Ма - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитойнинг энг бой одами, Alibaba асосчиси ва директори Жек Ма Трамп билан учрашиб АҚШда бир миллион ишчи ўринлари ташкил қилиш масаласини муҳокама қилди.

ТОШКЕНТ, 10 янв —Sputnik. Дунёда энг йирик бўлган онлайн савдо майдони — Alibaba директори Жек Ма АҚШнинг янги президенти Доналд  Трамп билан учрашиб, АҚШ кичик бизнесини Хитой бозорларига таклиф қилиш масаласини муҳокама қилди.

Америкалик миллиардер Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трамп президент бўлса, Хитой билан "орани очиқ" қилишга сўз берди

Жек Манинг сўзларига қараганда, учрашувда асосан АҚШнинг Ўрта Ғарб ҳудудида кичик бизнесни ривожлантириш ҳақида кетган. У ердаги кичик ишлаб чиқарувчилар, фермерлар, кийим тикувчи цехлар Alibaba орқали тўғри Хитой бозорига кириб келишлари мумкин. Бунинг учун Alibabaда Tmall платформаси, виртуал магазин ва тўлов тизими каби барча керакли ресурслар яратилган.  

Бугунги кунда ушбу савдо майдончасидан 7 мингга яқин америка брендлари иштирок этмоқда. Улар орасида Costco ва Levi's каби машҳурлари ҳам бор. Ўтган йилда Alibaba савдо майдонида ишлаётган америка компаниялари обороти 15 миллиард $ ни ташкил қилди. Alibaba савдо майдончаси умумий обороти 300 миллиард $ дан ортиқ.

“АҚШга нисбатан бизнинг стратегия оддий ва тушунарли. Биз АҚШ тадбиркорлари, брендлари ҳамда кичик ва катта корхоналарига Хитойнинг ўсиб бораётган истеъмолчилар бозорида савдо қилишга ёрдам бермоқчимиз”, — деган эди Жек Ма  2015 йилда.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг декабр ойида АҚШ Савдо ваколатхонаси (вазирлиги) Alibabaга тегишли бўлган TaoBao савдо майдонини – қалбаки бренд маҳсулотлари савдоси учун ўзининг “қора рўйхати”га киритиб қўйган эди. Шунинг учун ҳам Жек Манинг учрашуви айни керакли вақтда содир бўлди, десак адашмаймиз.

Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги Alibabaга ўхшаш миллий онлайн савдо майдони яратишни режалаштирган. Ҳозирча Россияда ушбу муҳим ролга уч номзод бор: "Яндекс.Маркет", "Юлмарт" ва Wikimart.

Янгиликлар лентаси
0