ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. "Мен президент этиб сайлансам, Хитой АҚШ билан тузган савдо битими қоидаларига тўлиқ амал қилади", деб таъкидлаган америкалик миллиардер Дональд Трамп.
"Мен молия вазиримга Хитойнинг АҚШ ва Бутунжаҳон Савдо Ташкилоти савдо битимларини бузиши тўғрисида ҳужжатларни тайёрлашни топшираман", — деган у.
Дональд Трамп, шунингдек, Хитойни "валюталар манипулятори"га тенглаштириб қўйишини айтиб таҳдид қилган. "Бу ўзи бир йил олдин амалга оширилиши керак эди", — деган Трамп. Трампнинг сўзларига қараганда, валюталар манипуляцияси билан шуғулланувчи ҳар бир мамлакат учун бу ҳолат жазосиз кечмаслиги лозим, уларга қўшимча тариф ва солиқ кўринишида жавоб чоралар қўлланилиши шарт.