Америка: "Россия бизга ҳужум қилди"

© Sputnik / Игорь Михалев / Медиабанкка ўтишАҚШ байроғи
АҚШ байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Биз мамлакатимизга уюштирилган киберҳужумлар учун масъул жисмоний шахсларга қарши қўшимча санкцияларни киритмоқдамиз", - дея ўз қарорини изоҳлашди АҚШ сенаторлари

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Бир гуруҳ америкалик сенаторлар Россияга қарши янги санкцияларни киритиш тўғрисида қонунчилик лойиҳасини тақдим этдилар, дея хабар қилмоқда РИА Новости. Нашрда ёзилишича, бу ҳақда Вашингтонда бўлиб ўтган матбуот-анжуманда сенатор Бен Кардин хабар қилган.

"Бу Америка манфаатларига қарши иш кўрадиган Россияга қарши қўшимча санкцияларни киритувчи кенг кўламли қонунчилик лойиҳасидир. Биз ҳужум остида қолдик, бизга Россия Федерацияси ҳужум қилди. Эндиликда бу борада тортишишга ҳожат қолмади", — деб таъкидлаган Кардин.

АҚШ президенти Барак Обама - Sputnik Ўзбекистон
Обама сайловларга "аралашгани учун" Россиядан ўч олишга сўз берди
Унинг сўзларига кўра, санкциялар — АҚШ сенати томонидан киберҳужумлар, Украина ва Қрим, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бузилиши ва коррупциялар учун жавобгар деб топилган жисмоний шахсларга жорий қилинади.

"Биз мамлакатимизга уюштирилган киберҳужумлар учун жавобгар жисмоний шахсларга нисбатан қўшимча санкцияларни киритяпмиз. Санкциялар туфайли улар экспорт билан шуғулланиш, АҚШ банк тизимидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум бўладилар", — деб таъкидлаган Кардин. Сенатор, шунингдек, қонунчилик лойиҳасининг бир қисми "Украина ва Грузиядаги ҳаракатлар" ҳамда Қримнинг Россия таркибига қўшиб олинишига тегишли, дея аниқлик киритган.

Сенаторга кўра, санкциялар шунингдек, коррупция билан шуғулланувчи ҳамда сохта хабарларни ўз "қурол"ига айлантирганларга қарши йўналтирилади.

АҚШ ушбу моддалар бўйича айбдор деб топган жисмоний шахсларга нисбатан виза тартибини бекор қилиб, банк тизимини боклаши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Янги қонунлойиҳасига кўра, Конгресс жисмоний шахсларни мустақил равишда санкциялар рўйхатига киритиш имкониятига эга бўлади.

"Янги сайланган АҚШ президенти Дональд Трамп қандай позицияни ёқлашидан қатъий назар Конгресс Россиянинг "Украина ва Суриядаги ҳаракатларининг олдини олиши шарт", — деб таъкидлаган сенатор Жон Маккейн.

АҚШ президенти Барак Обама - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ президенти "Магнитский қонуни"ни бутун дунёга жорий қилди
Қонунчилик лойиҳаси иккала партия вакиллари — республикачи Маккейн ва демократ Кардин ҳамда Роберт Менендеслар томонидан тайёрланган. Ҳужжат қонуний кучга кириши учун Конгресснинг иккала палаталари томонидан қабул қилиниши ва президент унга имзо чекиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг олтинчи январ куни Америка махсус хизматлари махсус баённома эълон қилиб, унда Россияни АҚШдаги презиентлик сайловларида аралашганликда айблаган эдилар. Аммо улар бу айбловларга далил келтирмадилар. Махсус хизмат буни "маълумот ўта махфийлиги" билан изоҳлади.

Расмий Кремль Вашингтон томонидан қўйилаётган айбловларни тўлиқ рад этиб келмоқда. Бир кун аввал Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков АҚШ махсус хизматлари баённомаси асоссиз айбловлардан иборат эканлигини ва Москва бу айбловлардан "чарчаганини" айтди.

Янгиликлар лентаси
0