ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Тожикистон ва Ўзбекистон икки давлат ўртасидаги темир йўл алоқасини тиклаш бўйича музокараларни давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik Тожикистон.
Бу масала Душанбеда декабрь охирида ўтган савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича тожик-ўзбек ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилишида муҳокама қилиниши режалаштирилганди.
"Тожик темир йўли" ДУКнинг хабар беришича, тожик томони темир йўлнинг Ўзбекистондаги Амузанг-Ғалаба қисмини тиклаш таклифини билдирган. Бироқ бу таклиф йиғилишда муҳокама қилинмаган, чунки у йиғилиш баённомаси лойиҳасига киритилмаган. Аммо бу масала бўйича музокаралар давом этмоқда, деди "ТТЙ" ДУК вакили.
2011 йил ноябрда Ўзбекистон томони Амузанг-Ғалаба участкасидаги темир йўлларни олиб ташлаган.
Илгарироқ икки республика ўртасида авиа ва темир йўл алоқаларини тиклаш бўйича ҳамкорлик фаоллашгани хабар қилинганди.
Тез орада Ўзбекистонни Фарғона водийси билан боғлайдиган Тожикистон орқали ўтган темир йўл ҳам ишга тушиши ҳақида хабар тарқалганди.
Шунингдек, 2017 йилнинг биринчи ярмида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги авиаалоқа тикланиши режалаштирилган.