Ўзбекистон ва Хитой археологлари тарихий кашфиёт қилишди

© Sputnik / Всеволод Тарасевич / Медиабанкка ўтишАрхеологик ишлар
Археологик ишлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қазув ишлари вақтида устахона харобалари, ички шаҳарнинг ғарбий дарвозаси қолдиқлари ва ташқи шаҳар шарқий девори ёнидан қабристон топилган

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Хитой ва Ўзбекистон археологлари гуруҳи Фарғона водийсида жойлашган қадимий Мингтепа шаҳридаги қазув ишлари чоғида муҳим кашфиёт қилишди. Бу ҳақда Хитой ижтимоий фанлар академиясига таяниб Синхуа агентлиги хабар бермоқда.

Икки мамлакат археологлари 2012 йилдан буён мазкур қадимий шаҳарда беш марта қазув ишларини ўтказишди. Қазув натижаларидан маълум бўлишича, бундан 2000 йил аввал Мингтепа нафақат аскарлар қўрғони, балки Фарғона водийсидаги энг йирик қалъа-шаҳар бўлган.

Қазув ишлари вақтида шунингдек, устахона харобалари, ички шаҳарнинг ғарбий дарвозаси қолдиқлари ва ташқи шаҳар шарқий девори ёнидан қабристон топилган.

Мингтепа археологик ёдгорлиги - Sputnik Ўзбекистон
Мингтепа ёдгорлиги туристлар учун очилади

Хитой археология институти вакили Чжу Яншининг айтишича, қазув ишларида "Лоян белкураги" деб номланувчи хитой археологик асбоби, илғор ўлчов ва компьютер технологияларидан фойдаланилди.

Унинг сўзларига кўра, ўзбек археологлари қадимий шаҳарнинг ерусти қисмини яхши ўрганишган, хитойлик археологлар эса унинг еростки қисмини ўрганишда катта тажрибага эга. Шу боис томонлар қазув ишларида юқори натижага эришдилар.

Андижон шаҳридан унча узоқ бўлмаган Марҳамат тумани ҳудудида жойлашган Мингтепа шаҳри қадимий Довон мамлакатининг пойтахти бўлган.

Маълум қилинишича, Мингтепани ўрганиш узоқ муддатли лойиҳа бўлиб, археологлар энди қазув ишлари давомида олинган маълумотлар асосида Мингтепага оид воқелар солномасини тузишади.

Янгиликлар лентаси
0