Ўзбекистонлик шахматчилар ўтган йил 67 медал соҳиби бўлишди

© FIDE World Youth & Cadets Chess ChampionshipsЎзбекистонлик шахматчи - Вохидов Шамсиддин
Ўзбекистонлик шахматчи - Вохидов Шамсиддин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган йилда ўзбекистонлик шахматчилар 40дан ортиқ нуфузли мусобақаларда иштирок этиб 40 та олтин, 15та кумуш ва 12 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Шахмат федерациясининг Тошкентда бўлиб ўтган, йил якунларига бағишланган матбуот анжуманида эълон қилинди.

Ўзбекистон қизлар жамоасининг Осиё Кубогида иштироки этиб Ҳиндистон, Хитой ва Эрон каби кучли жамоалар орасида кумуш медалларга сазовор бўлгани – Федерациянинг катта ютуқларидан бири бўлди.

Шахмат - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда жаҳон шахмат юлдузлари куч синашишади

Шунингдек, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишди.

Монголияда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида Ўзбекистон жамоаси 10 медал соҳиби бўлиб умумжамоа ҳисобида 3 ўринни эгаллади.Эрондаги Осиё чемпионатида эса Ўзбекистон жамоаси 7 олтин, 2 кумуш ва 2 бронза медалига сазовор бўлишди.

Сочида мактаб ўқувчилари орасида бўлиб ўтган халқаро турнирда Ўзбекистонлик шахматчилар 36,5 балл тўплаб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Республика ичида ўттизга яқин турли мусобақа ва чемпионатлар бўлиб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистонда Георгий Агзамов хотирасига бағишланган Х — «Ташкент опен» турнири, Жаҳон юлдузлари, Осиё қизлар чемпионати каби халқаро турнирлари ҳам бўлиб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0