Тошкентда героинфурушлар тармоғи фош этилди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишПанжара ортида
Панжара ортида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тергов давомида М.Головизин ва М.Тошматовлар Тошкент вилояти ҳудудида героин сотиш билан шуғулланганликлари аниқланди

ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари героин савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйдилар, деб маълум қилди манба Sputnik мухбирига.

Махсус операция чоғида хавфсизлик хизмати ходимлари Чирчиқ шаҳрида яшовчи 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси Максим Зверевни қўлга олишди.

"Зверев мижозга 1 грамм героин сотаётганида қўлга олинди. У мазкур гиёҳвандлик моддасини Ўзбекистон фуқаролари Михаил Головизин ва Муҳаммадхон Тошматовлардан сотиш мақсадида олганлигини билдирди. Тергов тадбирлари натижасида уюшган жиноий гуруҳнинг қолган аъзолари ҳам қўлга олинди", — деди МХХ вакили.

Ўша куниёқ тезкор тадбир натижасида М.Головизин ва М.Тошматов қўлга олинди. Улар илгари гиёҳванд моддани ноқонуний сақлагани учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси бўйича судланганлиги маълум бўлди.

Халталардаги афюн - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда гиёҳванд модда сотувчи йирик гуруҳ аъзолари судланди

Тергов давомида М.Головизин ва М.Тошматовлар Тошкент вилояти ҳудудида героин сотиш билан шуғулланганликлари аниқланди. Улар гиёҳванд моддаларни Тошкент шаҳрида яшовчи Алексей исмли шахсдан олишлари ҳақида кўргазма беришди.

Қўшимча тезкор тадбир чоғида махсус хизмат вакиллари бу шахсни ҳам 2 грамм героин сотишга уринган вақтида қўлга олишди. У гиёҳванд модда сотгани учун илгари судланган 26 ёшли Алексей Валуев бўлиб чиқди. Шунингдек унинг шериги қозоғистонлик 36 ёшли Баҳодур Бобоев ҳам қўлга олинди.

"Уюшган гуруҳ аъзоларининг кўргазмалари асосида тезкор ходимлар гиёҳванд моддани етказиб берувчи асосий шахс — Тошкентда рўйхатдан ўтмасдан яшаётган 51 ёшли Қозоғистон фуқароси Эльбрус Алиевни қўлга олишди. Унинг яшаш жойи кўздан кечирилганида 59,1 грамм героин, 4,5 минг доллар ва 18,7 миллион сўм пул борлиги аниқланди", — деди суҳбатдош.

Алиевнинг иқрор бўлишича, у гиёҳванд моддаларни Сирдарё вилоятига айланма йўллар орқали келувчи Тожикистон фуқаросидан олган.

Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Янгиликлар лентаси
0