Самарқандда гиёҳванд модда сотувчи йирик гуруҳ аъзолари судланди

Oбуна бўлиш
Судда айбланувчилар ўз айбларига тўлиқ иқрор бўлишди ва қилган ишларидан афсусда эканликларини билдиришди. Суд ҳукмига кўра Марҳабо Хожанова Ўзбекистон Жиноят кодексининг 223, 246 ва 273-моддалари билан айбдор деб топилиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этилди

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман суди Тожикистондан кўп миқдорда гиёҳванд моддаларни олиб ўтиш билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳ аъзолари билан боғлиқ жиноий ишни кўриб чиқди, деб маълум қилди куч тизимидаги манба Sputnik мухбирига.

Гуруҳ таркибига Тожикистон, Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахслар кирган. Қисқа вақт ичида улар қўшни давлат ҳудудидан Ўзбекистон ва Россияга гиёҳванд модда ўтказишни йўлга қўйишган.

"Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари гиёҳванд моддалар айланмаси, контрабандаси ва Ўзбекистонга ноқонуний йўл билан киргани учун икки бор судланган Тожикистон фуқароси Марҳабо Хожанова республика ҳудудига йирик миқдордаги афюн моддасини олиб киришни режалаштираётгани ҳақида маълумот олишди", — деди манба.

Хожанова Ўзбекистонга 30 килога яқин афюн олиб киришда айбланиб аъзолари турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинган жиноий гуруҳга алоқадорлиги боис 2014 йил май ойидан буён қидирувда бўлган.

Гиёҳванд модда - Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарёда афғонистонлик фуқаро 30 кило афюн билан ушланди

Афюнфурушлар Тожикистоннинг Панжикент туманидан Тошкент вилоятининг чегарадош Бекобод туманига, сўнгра Самарқанд вилоятига йўл олишни режалаштиришган.

"Келишувга кўра, Тожикистон фуқароларидан иборат жиноий гуруҳ аъзолари гиёҳванд моддаларни Бекобод туманига етказиб беришади. Бу ерда наркокурьерлар "товар"ни айланма йўллар орқали расмий чегара ўтказув пунктларини четлаб Ўзбекистонга киришга муваффақ бўлган Марҳабо Хожановага беришади", — деди суҳбатдош.

Амалга оширилган махсус операция чоғида МХХ тезкор ходимлари Сирдарё вилоятининг "Ховос" ЙПХ постида Марҳабо Хожанова ва унинг шериги Каримжон Турсуновни қўлга олишди. Жиноятчилар кетаётган "Матиз" русумли автомашина кўздан кечирилганида, унинг ичида 4,5 килограммдан ортиқ афюн моддаси борлиги аниқланди.

Бундан ташқари, Каримжон Турсуновнинг қариндоши бўлган Бекобод туманида яшовчи Абдухалил Муратовнинг уйи кўздан кечирилганида, бу ерда илгари контрабанда йўли билан Тожикистондан келтирилган яна икки килограммга яқин афюн топилди.

Кўриб чиқилган жиноят иши доирасида МХХ тезкор ходимлари жами 6 килограмм 560 грамм гиёҳванд моддани мусодара қилишди.

Судда айбланувчилар ўз айбларига тўлиқ иқрор бўлишди ва қилган ишларидан афсусда эканликларини билдиришди. Суд ҳукмига кўра Марҳабо Хожанова Ўзбекистон Жиноят кодексининг 223, 246 ва 273-моддалари билан айбдор деб топилиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Унинг шериги Каримжон Турсунов Жиноят кодексининг 273-моддаси бўйича айбдор деб топилиб, 13 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Жиноятчилар жазо муддатини умумий тартибгаи колонияларда ўтайдиган бўлишди. Тез орада Абдухалил Муратовга нисбатан ҳам суд ҳукми эълон қилиниши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0