Сурхондарёда афғонистонлик фуқаро 30 кило афюн билан ушланди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишГиёҳванд модда
Гиёҳванд модда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Экспертиза текширувларида унинг юқори сифатли афюн хом ашёси эканлиги аниқланди

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Афғонистоннинг Фарёб вилояти Билчироқ қишлоғида яшовчи Гул Аҳмад Худойберди ўғли Амударё дарёси орқали Сурхондарё вилоятига 29 килограмм 700 грамм афюн гиёҳвандлик моддасини олиб киришга уринди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига республика куч тизимидаги манба маълум қилди.

"Гул Аҳмад ва яна бир афғонистонлик "қори Насрулло" исмли шахс Термиз туманига минг доллар эвазига гиёҳванд модда олиб боришлари лозим бўлган. Бунинг учун улар Амударё дарёсидан ўтиш мақсадида қўлбола сузиш воситасини тайёрлашган. Бироқ чегарани кесиб ўтиш чоғида наркокурьер ўзбек махсус хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди", — деди манба.

Гиёҳванд модда - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек махсус хизматлари афюнфурушни қўлга туширишди

Қўлга олинган шахс кўздан кечирилганида унинг ёнидаги полиэтилен қопда оғирлиги 29 килограммни ташкил этувчи тўқ жигарранг модда топилди. Экспертиза текширувларида унинг юқори сифатли афюн хом ашёси эканлиги аниқланди.

суриштирув жараёнида қўлга олинган шахс Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ушланган 16 кило 981 грамм афюнни олиб ўтишга уринган шахс билан алоқадор эканлиги маълум бўлди. Судда Гул Аҳмад Худойберди ўғли айбига тўлиқ иқрор бўлди.

Кўриб чиқилган жиноят иши материаллари асосида суд унга 18 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

Янгиликлар лентаси
0