Ўзбек махсус хизматлари афюнфурушни қўлга туширишди

© Sputnik / Андрей Стенин / Медиабанкка ўтишГиёҳванд модда
Гиёҳванд модда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда наркокурьерга нисбатан қўзғатилган жиноий иш доирасида унинг жиноий гуруҳлар билан алоқалари аниқланмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ўзбекистон хавфсизлик хизмати ходимлари кейинги вақтда гиёҳванд моддалар тарқатиш билан шуғулланувчи гуруҳларнинг фаоллиги кучайган ўзбек-афғон чегарасини қўриқлашни кучайтириш бўйича чоралар мажмуасини амалга оширишмоқда, деб хабар берди куч тузилмаларидаги манба Sputnik Ўзбекистон мухбирига.

Куч тузилмаларининг маълумотига қараганда, Афғонистоннинг қатор вилоятларида, жумладан Балх ва Жузжон вилоятларида Ўзбекистон ҳудуди орқали Россия ва Европага гиёҳванд моддалар олиб ўтишга мунтазам равишда уринаётган жиноий синдикатлар ўрнашиб олган.

"Ўзбек қуролли кучлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг олиб ўтилишига қарши кураш йилдан-йилга кучаяётганлигига қарамасдан, Афғонистондаги гиёҳвандлик синдикатлари раҳбарларининг Ўзбекистон ҳудудига гиёҳванд моддаларни ўтказиш учун содда фуқаролардан фойдаланишга уринишлари борган сари ошмоқда", — дейди манба.

Андижонда 20 кг гиёҳванд модда яширилган омборхона топилди

Шу кунларда Сурхондарё вилояти ММХ Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси ходимлари афғонистонлик яна бир наркокурьерни қўлга олдилар. Тезкор тадбир чоғида давлат чегарасини ноқонуний бузиб ўтишга уринган Афғонистон фуқароси – Балх вилояти Шўртепа туманидаги Садробод аҳоли масканида яшовчи 22 ёшли Ҳабибуло Хўжаназар ўғли ушланди.

У қўлбола сузиш мосламаси ёрдамида Амударё орқали чегарани кесиб ўтишга уринган. Қонунбузарнинг ёнидаги сунъий материалдан тайёрланган халтадан экспертиза ёрдамида аниқланган 5 кило 920 грамм афюн чиқди.

Ҳозирда наркокурьерга нисбатан қўзғатилган жиноий иш доирасида унинг жиноий гуруҳлар билан алоқалари аниқланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0