Андижонда 20 кг гиёҳванд модда яширилган омборхона топилди

Oбуна бўлиш
Текширув натижасида халталардаги моддалар 10,2 килограмм героин ва 11,3 килограмм афюн гиёҳвандлик моддалари эканлиги аниқланди.

ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари Андижон вилоятининг Қирғизистон билан чегарадош Избоскан туманида 20 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда сақланаётган омборхонани аниқладилар, деб хабар берди вилоят ИИБ вакили РИА Новостига.

Афғонистонлик наркотик ташувчи 17 йилга қамалди

"Қорадори-2016” операцияси доирасида ўтказилган рейд давомида маҳаллий хўжаликлардан бирининг омборхонасидан гиёҳванд моддага ўхшаш моддалар солинган полиэтилен халталар топилди", — деди суҳбатдош агентликка.

Унинг айтишича, тезкор текширув-таҳлили натижасида халталардаги моддалар 10,2 килограмм героин ва 11,3 килограмм афюн гиёҳвандлик моддалари эканлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0