Молия вазири ва вазирликнинг ваколатлари кенгайтирилди

Oбуна бўлиш
Президентнинг 2016 йил 27 декабрдаги қарорига биноан молия вазирига қатор ҳуқуқлар берилди

ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Ўзбекистонда молия вазири ва вазирликнинг ваколатлари кенгайтирилди, деб хабар бермоқда uz24 uz.

Хабарда билдирилишича, президентнинг 2016 йил 27 декабрдаги қарорига биноан молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати тузилмасига, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари тузилмасига тасдиқланган ходимлар умумий чекланган сони доирасида зарур ҳолатларда ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди. (Илгари бунинг учун Президент томонидан қарор қабул қилиниши талаб этиларди).

Шифохона - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда туман шифохоналарини молиялаштиришнинг янгича тизими жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳақидаги низомга киритилган ўзгаришлар ва қўшимчаларга кўра у солиқ ва божхона қонунчилигидаги ўзгаришларга, даромад келтирувчи тармоқлар корхоналарининг товар (иш, хизмат)ларини сотиш ҳажмлари ва нархларига, солиқ қарздорлиги суммасига боғлиқ ҳолда, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда давлат солиқ хизмати органлари томонидан жойларда тушумларни кўпайтириш резервлари сафарбар қилиниши ва олдинги ҳисобот чораклари учун етказилган даромадлар прогнозларини бажариш бўйича чора-тадбирларнинг қабул қилинишини инобатга олган ҳолда ҳар ҳисобот чораги якунлари бўйича бюджетлар даромадлари прогнозларига ўзгартиришлар (аниқлаштиришлар) киритиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бунгача вазирликнинг маҳсулотларни сотиш ҳажмлари ва солиқ ставкаларининг ўзгариши билан боғлиқ даромадлар ва даромад манбалари бўйича вилоятлар бўйича ўзгаришлар киритиш ҳуқуқи кўзда тутилган эди, аммо бюджетлар даромадлари прогнозларига тузатишлар киритиш ҳақида сўз бормасди. Бундан ташқари, бундай тузатишлар киритишга йўл қўйиладиган шарт-шароитлар батафсил тартибга солинган.

Янгиликлар лентаси
0