ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғли Истанбулдаги тунги клубга 1 январь кунига ўтар кечаси ҳужум уюштирган шахснинг кимлиги аниқлангани ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар қилмоқда, лекин унинг исми айтилмаяпти.
Янги йил кечаси номаълум шахс Истанбулдаги Reina тунги клубига автомат билан бостириб кириб, янги йил байрамини нишонлаётган кишиларни ўққа тутди. Туркия ИИВнинг маълумотига кўра, теракт оқибатида 39 киши ҳалок бўлди, 69 киши яраланди.
Ушбу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган, деб хабар беради РИА Новости.
Аввалроқ турк ОАВ ҳужум Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси томонидан содир этилгани ҳақида хабар тарқатганди.