Сохта дипломлар савдоси билан шуғулланган фарғоналик фирибгар аёл қўлга олинди

Oбуна бўлиш
Олий таълим даргоҳини тугаллаганлик ҳақидаги 2та дипломни 4 минг долларга пуллаётган фирибгар "савдо" жараёнида Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган

ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Ўзбекистон МХХ ходимлари солиқ ва валютага оид жиноятлар, ноқонуний даромадларни легаллаштиришга қарши кураш департаменти вакиллари билан биргаликда сохта ҳужжатлар савдосини ўзига касб қилиб олган фирибгарларни қўлга олдилар, деб хабар қилган Sputnik мухбирига республика куч тузилмаларидаги манба.

Қўлга олинган жиноятчи - Sputnik Ўзбекистон
"Участка" учун одамлардан миллионлаб пул ўндирган қаршилик фирибгар қўлга олинди
Тақдим этилган маълумотларга мувофиқ, Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани "Қизил Қақир" қишлоғи фуқаролар йиғинидан бўлган 50 яшар тадбиркор Марҳабо Баратова сохта ҳужжатларни пуллаш билан шуғулланиб келган.

"Тезкор гуруҳ ходимлари Фарғона вилояти Бағдод туманида истиқомат қилувчи фуқародан тушган ариза асосида махсус операцияни ўтказдилар. Тезкор операция давомида М.Баратова 4 минг доллар маблағни олаётган вақтда қўлга тушган. Фирибгар бу пуллар эвазига олий таълим даргоҳини тамомлаганлик ҳақида иккита дипломни сотаётган бўлган", — дея таъкидлаган куч тузилмаларидаги манба.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ишлари давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0