ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Миллий Хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари турар-жой қурилиши учун ер участкасини ажратиш соҳасида фирибгарлик билан шуғулланган жиноятчини қўлга олдилар, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбирига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидаги манба.
"Тезкор гуруҳ ходимлари фирибгар Қарши шаҳри Қавали маҳалласидан ер участкасини ажратиш масаласини 20 миллион сўм эвазига ҳал этишга ваъда берганидан хабар топадилар. Ўтказилган операция давомида А. Абдуллаев фуқародан талаб қилинган пулнинг бир қисми — 1500 долларни олаётган вақтда қўлга олинган", — деб таъкидлади манба.
Ўтказилган тергов натижаларида эса Абдуллаев томонидан содир этилган бошқа фирибгарлик ишлари ҳам фош бўлади. Мисол учун, у ўз лавозимидан фойдаланиб, аёлларга ёрдам бериш ваъдаси билан қаршилик Н.Б.дан 150 доллар, А.У исмли фуқародан эса — 2,7 миллион сўм олган.
Абдуллаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси ("Фирибгарлик") бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Айни вақтда суриштирув ишлари давом этмоқда.