Ўзбекистонликлар қамоқхонага савол беришлари мумкин бўлди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқаролари эндиликда жазони ижро этиш бош бошқармаси раҳбариятига онлайн-режимда шикоятлар билан, шунингдек кўрсатилаётган хизматлар юзасидан маълумотлар олиш ва ўз таклифлари юзасидан мурожаатлар юборишлари мумкин

ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Ўзбекистон ИИВ ЖИЭББ раҳбарининг виртуал қабулхонаси очилди, бу бегани эндиликда қамоқхонага савол бериш имкони яратилди, деб ёзади кун.уз нашри.

Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев фармонига мувофиқ қамоқ тарзидаги жиноий жазо тури тугатилди
Хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон фуқаролари эндиликда жазони ижро этиш бош бошқармаси раҳбариятига онлайн-режимда шикоятлар билан, шунингдек кўрсатилаётган хизматлар юзасидан маълумотлар олиш ва ўз таклифлари юзасидан мурожаатлар юборишлари мумкин.

Юборилаётган мурожаат расмий бўлиш керак, шунинг учун жисмоний шахслар фамилияси (исм, отасининг исми), яшаш жойи ҳақида маълумотларни ҳамда мурожаат нима ҳақида эканини кўрсатишлари керак. Юридик шахснинг мурожаатида эса юридик шахснинг тўла номланиши, жойлашган жойи ҳақида маълумот (почта манзили) ва мурожаат нима ҳақида экани акс этиши лозим.

Ўз ичида туҳмат, ҳақорат ёки ёлғон маълумот бўлган мурожаатларни юбориш тақиқланади. Шунингдек, битта фойдаланувчининг аввал кўп бора қайтарилган жавоб юзасидан қайта мурожаати кўриб чиқилмайди. Бундай ҳолат мурожаатда янги далиллар бўлмаса юз беради.

Бу талаблар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилган.

Янгиликлар лентаси
0