Самарқандда ёш оналар мактаби фаолият юритмоқда

© Sputnik / Сергей Красноухов / Медиабанкка ўтишЁш она
Ёш она - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мактабда бўлажак оналарга туғруқ жараёни ҳамда ҳомиладорлик вақтида юз бериши мумкин бўлган асоратлар, бўлғуси онанинг тўғри озиқланиши, кўкрак сути билан боқишнинг фойдаси ва соғлом ҳаёт тарзини кечиришнинг фойдали томонлари ҳақида тўлиқ маълумот бериб борилади

ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Самарқанд тумани тиббий уюшмаси туғруқ мажмуида фаолият юритувчи "Бўлғуси оналар мактаби"ни йилига 2 мингга яқин аёллар зиёрат қилмоқда. Мактаб ёш аёлларга ўз билимларини кенгайтиришда ёрдам бериб келяпти, деб хабар қилган "Самаркандский вестник" нашри.

Хабарда таъкидланишича, мактабда бўлажак оналарга туғруқ жараёни ҳамда ҳомиладорлик вақтида юз бериши мумкин бўлган асоратлар, аёлларнинг тўғри овқатланиши, кўкрак сути билан боқишнинг фойдаси ва соғлом ҳаёт тарзини кечиришнинг фойдали томонлари ҳақида тўлиқ маълумот бериб борилади.

Шифокор аёлни туғруқ жараёнига тайёрламоқда - Sputnik Ўзбекистон
Россиялик эксперт Тошкент роддомларини тўртга баҳолади
"Ёш оналарга, шунингдек, бола ҳаётининг илк кунларида уни қандай қилиб тўғри парваришқилиш, у ёки бу ҳолатда ўзни тутишқоидалари ҳамда нималардан эҳтиёт бўлиш кераклиги хусусида маълумот берилади", — деб қўшима қилинган хабарда.

Бу ҳам ҳаммаси эмас. Маърузалар вақтида бўлғуси оналар у ёки бу маҳсулот қандай витаминларга бойлиги, ҳомиладор аёл бир кунда неча литр суюқлик истеъмол қилиши кераклиги ҳамда ҳомиладорлик вақтида ва ундан кейин вазн қандай назорат қилиниши хусусида маълумотлар билан таништирилади.

Мактабга ташриф буюрувчи ҳомиладор аёллар шунингдек, гимнастика билан ҳам шуғулланишлари мумкин. Нашр ушбу машғулотлар организм тонусини сақлаб туришда ёрдам бериши ҳақида айтиб ўтиб, мактабда ёш аёлларга туғруқ жараёни бошланганда оғриқ ҳиссини енгиллаштириш методлари ҳам ўргати0ишини қўшимча қилган.

Хабарда таъкидланишича, бу каби мактаблар вилоятдаги оилавий поликлиникаларида ҳам фаолият юритади.

Янгиликлар лентаси
0