ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ўтмишда Москвадаги "Она ва бола" клиникаси бош шифокори ўринбосари, шифокор-педиатр Татьяна Буцкая маҳаллий туғруқхоналар фаолиятига баҳо бериш учун пойтахтимизга ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда nuz.uz нашри.
Нашрда таъкидланишича, Татьяна Буцкая сўнгги бир неча ой давомида нафақат Россия, балки Австрия, Франция, Италия ва Польша туғруқхоналарида бўлган.
— #туғруқхоналар_бўйлаб_марафон лойиҳаси доирасида Тошкентга ташриф буюрар эканман, бу ерда 20 аср бошларига хос тиббиётни кўраман, деб ўйлаган эдим, аммо мени 21 асрнинг муносиб, ҳатто бир оз европалашган тиббий масканлари қарши олди. — Аммо, — дейди Буцкая. — Мен Ўзбекистонда уйларда амалга ошадиган туғруқлар кўп, деб ўйлар эдим. Бу ёлғон бўлиб чиқди! у мамлакатда туғруқлар уйларда кечмайди. Агар туғруқ уйда кечадиган бўлса, боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олиш жуда қийин кечаркан! Бу ишни фақат тонналаб илова ҳужжатлари ва суд орқали амалга ошириш мумкин бўларкан. Агар аёл уйда акушерка ёки шифокор билан туққанлиги фош бўлса, барча иштирокчилар судга тортилиб, қамалади, уларни ҳатто дипломидан маҳрум қилишлари ҳам мумкин экан! Бу ерда ҳаммаси жиддий!
Татьяна Буцкаянинг айтишича, у Ўзбекистонда аёллар 10талаб фарзандни дунёга келтиришига шубҳа қилмаган. Аммо, аёлнинг бу ўй-хаёллари ҳам ўз исботини топмади. Маҳаллий шифокорлар Буцкаяга ҳозирда республикада она ва бола саломатлиги қаттиқ муҳофаза қилиниши, оналар ва перинатал ўлим даражасини пасайтириш учун кураш олиб борилаётгани ҳақида айтиб беришган.
— Менга тушунтиришларига қараганда, бу ерда ҳам Хитойда бўлгани каби, туғиш ҳеч кимга ман этилмаган, шунчаки бу ерда туғруқлар орасидаги интервал, соғлом ҳаёт тарзи ва туғруқни режалаштириш ҳақида маърифий ишлар олиб борилар экан, деб қўшимча қилди Буцкая. — Барча ҳомиладорлар рўйҳатга олинган! Улар мажбрий анализлар ва кўриклардан ўтишлари шарт. Ўзбекистонда тиббий ёрдам кўрсатилишининг ўзига хос жиҳатини тилга олиш жоиз. Дори-дармонларнинг каттагина қисмини беморларнинг ўзлари харид қилишади. Шу боис, ҳар бир бўлажак она ҳомиладорликни режалаштириш ва ўз соғлиғига эътиборли бўлиш анча арзон тушишини тушунади!
Туғруқхоналардаги санитария ҳолати Буцкаяни чин маънода ҳайратда қолдирди.
— Бу ерлардаги тозаликни қаранг! Туғруқхона қабулхонасига элтувчи запояларни ҳатто қўл билан ювиб-тозалашади. Палаталар поллари шунчаки ювилмайди, уларни чўткалаб тозалашади. Ҳожатхоналар — ялтиллайди! Ванналар ҳам, — деб ёзган Буцкая.
Шифокор, шунингдек, туғруқхоналаримиздаги жиҳоз-ускуналар Россия ва Европа туғруқхоналари жиҳозлари даражасида эканини эътироф этган. "Она ва бола ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳамма нарса мужассам" Туғруқхоналарнинг барчаси "ЮНИСЕФ" дастури асосида фаолият юритишади. Бу ахир ОРЗУ-ку!!! — деб ўз севинчини ичига яширолмайди Буцкая.
— Бир сўз билан айтганда, менга Ўзбекистон туғруқхоналари ёқди! Уларни 4+га баҳолайман, туғруқхоналарга 1 даражали жиҳозлар келтирилишини ҳамда ёш, иқтидорли шифокорларнинг малака оширишга юборишини кутиб қоламиз, ахир келажак уларнинг қўлида! — дея интервьюга якун ясаган Татьяна Буцкая.