Туркиядаги терактда қайси давлат фуқаролари ҳалок бўлгани айтилди

© REUTERS / İsmail CoşkunТунги клубдаги теракт
Тунги клубдаги теракт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўнгги тарқатилган хабарларга кўра, Туркияда рўй берган ва 39 кишининг ҳаётига нуқта қўйган терактда Саудия Арабистони, Марокаш, Ливан ва Ливия фуқаролари ҳалок бўлишган

ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Истанбул шаҳридаги тунги клубларнинг бирида амалга оширилган ва 39 кишининг ҳаётига зомин бўлган терактда Саудия Арабистони, Марокаш, Ливан ва Ливия фуқаролари ҳалок бўлишган, деб хабар қилмоқда РИА Новости Туркия оила ва ижтимоий сиёсат вазирлигига таянган ҳолда.

Истанбулдаги теракт - Sputnik Ўзбекистон
Янги йил оқшомидаги фожиа: Истанбулдаги теракт туфайли 39 киши қурбон бўлди
"Теракт натижасида Саудия Арабистони, Марокаш, Ливан ва Ливия давлатлари фуқаролари ҳалок бўлганлар", — деб баёнот қилган оила ва ижтимоий сиёсат вазири Фатма Бетюль Саям Кайя. Унинг сўзларидан Франс Пресс агентлиги иқтибос келтирган.

РИА Новости ахборот агентлиги чоп этган сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда янги йил оқшомида содир этилган теракт оқибатида, шунингдек 2 нафар Ҳиндистон фуқароси ҳам ҳалок бўлишган.

Ҳиндистон ТИВ раҳбари Сушма Савраж ҳалок бўлганларнинг бири мамлакат парламенти собиқ депутатининг ўғли эканини таъкидлаган.

"Туркияда ёмон хабарлар олдик. Истанбулда содир этилган теракт оқибатида икки фуқаромизни йўқотдик. Ҳиндистон элчиси Истанбулга қараб йўл олди. Ҳиндистон юқори палатаси собиқ аъзосининг ўғли Абиз Ризви ҳамда Ғужаротлик Хуши Шоҳ ушбу теракт қурбонларига айланишган", — деб ёзган Свараджа ўзининг Твиттердаги микроблогида.

Эслатиб ўтамиз, Туркиядаги Reina тунги клубига қуролли ҳужум янги йил оқшомида амалга оширилган. Санта-Клаус либосидаги террорчи Калашников автоматидан клубдаги одамларга қарата олов очган. Туркия ИИВ тарқатган сўнгги маълумотларга кўра, 39 киши(шу жумладан 16 нафар чет элликлар) ҳалок бўлган, 69 киши жароҳатланган, ҳужум уюштирган шахсни қидириш ишлари давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0