Ўзбекистон МХХ чегара қўшинлари ҳарбийларига янги уйлар калити топширилди

© Sputnik / Игорь Агеенко / Медиабанкка ўтишЯнги қурилаётган намунавий уйлар
Янги қурилаётган намунавий уйлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ургут туманидаги Ўзбекистон Республикаси МХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларига Янги йил байрами арафасида янги уйларнинг калити топширилди

ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Чегарачиларга янги уйлар топширилди, деб хабар қилмоқда Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Ўзбекистонда қурилаётган коттеж типидаги уйлар - Sputnik Ўзбекистон
Арзон уйларнинг нархи 85 млн сўмдан бошланиши маълум бўлди
Хабарда таъкидланишича, Ургут туманидаги Ўзбекистон Республикаси МХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларига Янги йил байрами арафасида янги уйларнинг калити топширилган.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокимлиги, масъул идоралар, жамоатчилик вакиллари, фахрийлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, ота-оналари иштирок этди, дейилган хабарда.

"Миллий армиямизни модернизациялаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш баробарида, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари учун замонавий шароитлар яратиб берилмоқда, — дейди янги уйга эга бўлган ҳарбий хизматчи Б. Холмиразаев. — Бунга жавобан янада фидойилик билан хизмат қилиб, Ватанимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолигини сақлаш йўлида бор куч-ғайратимизни ишга соламиз".

Таъкидланишича, Тўрткўл маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этилиб, фойдаланишга топширилган 6 та уч хонали хонадонларда ҳар томонлама қулай шароит яратилган.

Янгиликлар лентаси
0