ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Россия етакчиси Владимир Путин қатор давлат раҳбарларига Янги йил байрами арафасида табрик телеграммасини йўллади, деб хабар қилмоқда Кремс матбуот-хизмати.
Россия президенти Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга ҳам ўз табригини йўллади.
Кремл сайтида берилган хабарга кўра, Ўзбекистон президентига йўллаган табригида Россия етакчиси кенгайиб бораётган сиёсий диалог ҳақида тўхталиб ўтган ҳамда турли соҳаларда олиб борилаётган икки томонлама ҳамкорликни алоҳида таъкидлаган.
Владимир Путин шунингдек Марказий Осиёда тинчлик ва фаровонликни таъминлаш учун Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик ҳамкорлик муносабатлари келгусида янада мустаҳкамланишига умид билдирган.