ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Америка халқига ўз табригини йўллади.
30 Декабр 2016, 11:39
РИА Новости хабарига кўра, АҚШнинг Россияга нисбатан санкциялар эълон қилиб, Россиянинг 35 нафар дипломатини мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақидаги ҳатти-ҳаракатларга нисбатан Путин Россия "ошхона дипломатияси" даражасигача тушмаслигини маълум қилган.
"Россия АҚШ эълон қилган санкцияларга жавоб чораларини қўллаш ҳуқуқига эга, аммо Кремл "ошхона дипломатияси" даражасигача тушмайди, деб таъкидлаган ўз чиқишида Россия президенти.
Путин Янги йил табригини йўллар экан, Россияда аккредитациядан ўтган америкалик дипломатларнинг фарзандларини Кремлда ўтказиладиган Янги йил арчаси тадбирига таклиф қилди, деб ёзади нашр.