"Оталар cўзи - ақлнинг кўзи" кўрсатуви тикланади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг "Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида "Оталар сўзи – ақлнинг кўзи" дастурини тиклаш ҳақида сўз борган

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. "Ўзбекистон" телеканали орқали эфирга узатилган "Оталар сўзи – ақлнинг кўзи" ўз даврининг энг машҳур кўрсатувларидан бири эди. Ҳар бир хонадон вакиллари, ҳаётнинг турли синовлари бошига тушган қаҳрамонлар ҳаётидан сўзлагувчи ушбу кўрсатувни интиқлик билан кутар эдилар… Дастур кўплаб оилаларга оилавий муаммоларни ҳал этишда маслакдош бўлган дейиш мумкин. Аммо сўнгги йилларда кўрсатув "Ўзбекистон" телерадиоканали эфирларидан олиб ташланган эди.

Ўзбекистоннинг ҳар бир шаҳрида "Нуронийлар маскани" бунёд этилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг "Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида "Оталар сўзи – ақлнинг кўзи" дастурини тиклаш ҳақида сўз борган.

Айни фармонда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси "Маҳалла" телеканалида "Кексалар даврасида" доимий рубрикасини ташкил этиш ҳамда "Оталар сўзи – ақлнинг кўзи" телекўрсатувини тайёрлаш борасида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган.

Фармонга кўра, "Ўзбекистон" миллий телерадиокомпанияси бир ой муддатда "Маҳалла" телеканалида ёши катталарга бағишланган ва ҳар куни намойиш қилинадиган "Кексалар даврасида" доимий рубрикасини ташкил этиши, шунингдек "Маҳалла" телеканалида ҳар ойда "Оталар сўзи – ақлнинг кўзи" телекўрсатувининг биттадан янги сериясини тайёрлаш ва намойиш этиш белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекистон" телерадиокомпанияси орқали эфирга узатилган "Оталар сўзи – ақлнинг кўзи" кўрсатувининг ташкил этилганига ярим асрдан ошди.

Янгиликлар лентаси
0