Ўзбекистоннинг ҳар бир шаҳрида "Нуронийлар маскани" бунёд этилади

Oбуна бўлиш
Янги мажмуаларни лойиҳалашда бой китоб фондига эга бўлган китобхонлар заллари, шахмат, шашка ўйнаш учун дам олиш хоналари, кексалар учун махсус тренажёрлар билан жиҳозланган даволаш-жисмоний тарбия заллари жойлашиши ҳисобга олинади

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг ҳар бир шаҳар ва туманида фахрийлар учун махсус "Нуронийлар маскани" мажмуаларини қуриш вазифасини топширди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Давлат раҳбари томонидан ҳар бир туман ва шаҳарлардаги маданият ва дам олиш истироҳат боғлари ҳудудида шундай мажмуалар қуриш учун ҳокимликларга 2017 йил 1 сентябргача муҳлат берилди. Мажмуалар учун барча зарур бино ва инфраструктура ажратилади ёки қуриб битказилади. Бундан ташқари, кексалар билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида мажмуалар қошида "Нуроний" жамғармасининг бўлимларини ташкил этиш режалаштирилган.

Ўзбекистонда "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони таъсис этилди

Янги мажмуаларни лойиҳалашда бой китоб фондига эга бўлган китобхонлар заллари, шахмат, шашка ўйнаш учун дам олиш хоналари, кексалар учун махсус тренажёрлар билан жиҳозланган даволаш-жисмоний тарбия заллари, ошхона ва тиббий хона жойлашиши, уларни зарур мебель, компьютер техникаси ва алоқа воситалари билан жиҳозлаш ҳисобга олинади.

Шу билан бирга мажмуалар барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли фондларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳозирги кунда ёши 60дан юқори бўлган 2,8 миллион, ёши 80дан ошган 225 минг, ёши 90дан юқори 40 мингдан ортиқ ва юз ёшдан ошган 8,7 минг киши истиқомат қилади. Аҳолининг ўртача умр кўриш даражаси 1990 йилда 67 ёш бўлган бўлса, ҳозирда 73,5 ёшга етган.

Янгиликлар лентаси
0