ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik, Наталия Шмакова. Шоколадли тухумлар, яъни "Киндер-сюрприз" ихтирочиси Уильям Саличе (William Salice) 83 ёшда Италияда оламдан ўтди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Италия маҳаллий ОАВларига таянган ҳолда.
Саличе Ferrero компаниясида 1960 йилдан то 2007 йилга қадар ишлаган ва компания эгаси "Nutella отаси" бўлмиш Микеле Ферреронинг энг яқин маслакдошларидан бири бўлган. Нафақага чиққач Саличе Color Your Life фонди билан ҳамкорлик қилган ва ўзини ёшлар билан ишлаш ҳамда истеъдодларни қўллаб-қувватлашга бағишлаган.
Саличени "Киндер-сюрприз" ихтирочиси деб аташганда, у "тухумларни Микеле Ферреро ихтиро қилган, мен фақат ижрочи бўлганман", деб жавоб қайтаришни маъқул кўрган.
Ferrero компанияси сюрпризли шоколадли тухумларни 1974 йилдан бошлаб ишлаб чиқарган. Айтиш жоизки, "Киндер-сюрприз"лар нафақат болалар, балки бу тухумлар ичидан чиқадиган ўйинчоқларни коллекция қилишни ўз хоббисига айлантирган катта ёшдаги инсонлар орасида ҳам машҳур.