ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Бугун эрталаб Ўзбекистон пойтахти кучли туман исканжасида қолди. Бу ҳолат ўз навбатида жамоатчилик транспорти фаолиятини ҳамда кўчалардаги вазиятни жиддий мураккаблаштирди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.
© Фото стрингера Sputnik УзбекистанТашкент окутал густой туман
Ташкент окутал густой туман
© Фото стрингера Sputnik Узбекистан
Автомобилларнинг секин ҳаракатланиши туфайли, кичик ҳалқа йўлининг айрим ҳудудларида тирбандлик юзага кела бошлади, дейди мухбир.
Хабарда айтилишича, йўл-ҳаракати ҳодисаси юз беришидан қаттиқ ҳавотирланган автомобилчилар ўз автоуловларини жуда секин бошқарганлар.
© Фото стрингера Sputnik УзбекистанТошкентни қуюқ туман қоплаб олди
Тошкентни қуюқ туман қоплаб олди
© Фото стрингера Sputnik Узбекистан
"Аммо эрталаб 9га яқин вазият анча ўнгланди ва туман бир оз ортга чекинди. Бунга қарамай, кўчалардаги аҳвол мураккаблигича қолмоқда", — деб хабар қилган мухбир.