Душанбега учаётган UTair самолёти Тошкентга қўнишга мажбур бўлди

Oбуна бўлиш
Самолёт йўналишининг ўзгаришига туман сабаб бўлган

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Москвадан Душанбега учаётган Россиянинг UTair авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 самолёти тунда туман сабабли Тошкентга қўнишга мажбур бўлди, деб хабар берди РИА Новости Тошкент аэропорти вакилига таяниб.

"Бугун тунда соат 3.05да Тошкент аэропорти 803-рейс билан Москвадан Душанбега парвоз қилаётган UTair авиакомпаниясининг самолётини қабул қилди. Самолёт йўналиши ўзгаришига манзил аэропортдаги туман сабаб бўлган", — деди агентлик суҳбатдоши.

150га яқин йўловчи аэропортнинг транзит ҳудудига жойлаштирилиб, ичимлик ва енгил таом билан таъминланган.

Тошкентни туман қоплаб олди - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентни қуюқ туман қоплаб олди

"Соат 7.12да самолёт Тошкентдан белгиланган манзилига учиб кетди", — деган аэропорт вакили.

Илгарироқ туман сабабли "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпаниясининг бир нечта самолёти бугун тонгда Тошкент аэропортига қўна олмагани ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларидаги аэропортларга йўналтирилгани хабар қилинганди.

Аэропорт маълумотхонаси айни пайтда туман тарқалгани ва самолётлар ҳаракати одатдаги тартибда давом этаётганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентга тушган қуюқ туман йўлларда кўриш даражаси ёмонлашиши ва кўплаб тирбандликлар пайдо бўлишига сабаб бўлди.

Янгиликлар лентаси
0