Ўзбекистондаги 28 шаҳарнинг кўча ёритиш тизимлари алмаштирилиши лозим

© Sputnik / Сергей Аверин / Медиабанкка ўтишШаҳар ёритиш тизими
Шаҳар ёритиш тизими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вазиятни ўнглаш учун мамлакатда 2020 йилгача мўлжалланган ташқи ёритиш тизимини модернизация қилиш бўйича чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг 28та шаҳрида ташқи ёритиш тизими алмаштиришга муҳтож. Бу ҳақда Молия вазирлиги берган маълумотда айтилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Вазирликнинг маълумотига кўра, бугунги кунда республиканинг 28 та шаҳрида моддий ва маънан эскирган ҳамда энергия истеъмоли кўп бўлган кўча чироқларидан фойдаланилиб келинмоқда.

"Дастлабки маълумотларга кўра 2 779,2 км узунликдаги кўчаларда модернизация қилиниши талаб этиладиган 82 883 та кўча чироқлари мавжуд", — дейилади вазирлик маълумотида.

Пушкин хиёбонида қуёш батареяли чироқлар пайдо бўлди

Вазиятни ўнглаш учун мамлакатда 2020 йилгача мўлжалланган ташқи ёритиш тизимини модернизация қилиш бўйича чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш режалаштирилган. Унга асосан мавжуд энергия истеъмоли кўп бўлган кўча чироқлари ёруғлик диодли технологиялар асосидаги замонавий энергия тежовчи чироқлар билан алмаштирилади.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган 28 та шаҳарнинг ташқи ёритиш тизимини модернизация қилиш лойиҳасининг умумий қиймати 84,8 миллиард сўмни ташкил қилади ва келаси йилда бу мақсад учун 24 миллиард сўм ажратилади. Ўзбек экспертларининг фикрича, дастурнинг амалга оширилиши мазкур шаҳарлардаги кўчаларнинг ташқи ёритиш сифати яхшиланишини таъминлайди ва аҳолининг фаровон турмуш кечириши учун қулай шароитлар яратади.

Электростанция - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда энергияни тежашга янада эътибор қаратилади

Бундан ташқари, ташқи ёритишда сарфланадиган электр энергия истеъмоли йилига 30 минг кВтга, шу билан бирга давлат бюджети параметрларида ушбу мақсадлар учун режалаштириладиган бюджет харажатларининг қисқаришига эришилади.

Шу билан бирга Ислом тараққиёт банки иштирокида Тошкент шаҳри кўчаларини ёритиш тизимига энергия самарадорлиги юқори бўлган технологияларни жорий қилиш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда. ИТБ лойиҳани амалга ошириш учун 36 миллион доллар миқдорида кредит ажратган.

Лойиҳани амалга ошириш доирасида 120 мингта эскирган чироқлар энергия тежаш самарадорлиги юқори бўлган чироқлар билан алмаштирилади. Шунингдек, ташқи ёритиш тизими масофадан бошқариладиган автоматлашган тизим жорий этилади.

Мустақил экспертларнинг баҳолашларича, лойиҳа амалга оширилгач, янги тизим самарадорлиги эвазига пойтахтда йилига 3 миллион долларгача маблағ тежалади.

Янгиликлар лентаси
0