Ўзбекистонда энергияни тежашга янада эътибор қаратилади

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишЭлектростанция
Электростанция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лойиҳалар кўмагида 547 миллион киловатт соатдан ортиқ электр энергияси ҳамда 214 миллион куб метр табиий газ тежалади

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан ёқилғи-энергетика ва саноат соҳаси тармоқларида энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга бағишланган семинар ўтказилди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи  Президенти Ислом Каримовнинг Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида тилга олинган саноатни жадал ривожлантириш ва ялпи ички маҳсулотда унинг улушини 40 фоизга етказиш, энергияни тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий этиш эвазига ялпи ички маҳсулот учун сарфланадиган энергия ҳажмини тахминан 2 баробар қисқартиришга эришиш кераклиги вазифаси муҳокама қилинди.

Эришилаётган бундай ютуқларда соҳага оид қонунчилик, хусусан, «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги ва «Электр энергетикаси тўғрисида»ги қонунлар ҳамда соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

ИЭС Манометрлари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда бинолар энергия самардорлиги оширилади

Семинарда Олий Мажлис депутатлари, тегишли вазирлик, муассаса, банклар, саноат корхоналари мутахассислари, тадбиркорлар, экспертлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Семинар қатнашчилари энергияни тежаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар нафақат ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмининг ошишига, балки бутун иқтисодиётга таъсир этишини эътироф этдилар. Бу эса тежалган маблағларни истиқболли лойиҳаларга йўналтиришга имкон беради.

Шу боис саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш йўналишида «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ҳамкорбанк» ва «Асака» банки ҳамкорликда  «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, «Ўзбекэнерго», «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятлари ва яна бир қатор ташкилотларда ўттиздан зиёд лойиҳани амалга оширди. Натижада мазкур субъектларда 152,4 миллион киловатт соат электр энергияси ва 42,6 миллион куб метр табиий газ иқтисод қилинди.

Иштирокчилар 2018 йилга бориб лойиҳалар тўлиқ қувватларда ишга тушиши ва ушбу лойиҳалар кўмагида 547 миллион киловатт соатдан ортиқ электр энергияси ҳамда 214 миллион куб метр табиий газ тежалишига эътибор қаратдилар.

Светодиодли чироқлар цехи. - Sputnik Ўзбекистон
Жиззахда энергия эҳтиёт қилувчи чироқлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Семинарда энергия ресурсларини қазиб олиш, ёқилғи ва электр энергиясини ҳосил қилиш, ундан иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа эҳтиёжлари учун фойдаланишда қўлланиладиган мавжуд стандартлар, шаҳарсозлик нормалари ҳамда тегишли меъёрий ҳужжатларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, энергия тежамкорлиги нуқтаи назаридан ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Семинар якунида энергия сарфини камайтириш самарадорлигини оширишда ҳуқуқий асосларни замон талабларига мувофиқлаштириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Янгиликлар лентаси
0