Ту-154нинг биринчи қора қутиси топилди

© Sputnik / Нина Зотина / Медиабанкка ўтишТу-154 ҳалокати
Ту-154 ҳалокати - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қора қути самолётнинг дум қисми билан биргаликда 17 метр чуқурликда топилган. Айни дамда у сувдан чиқариб олиб қирғоққа олиб келинган.

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Қора денгиз қирғоғидан 1,6км узоқликда самолётнинг дум қисми билан бирга қора қути топилди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.

"Ту-154 самолёти қулаган ҳудудда қидирув ишлари туни билан тўхтатилмади. Қидирув операциясининг асосий ҳаракатлари — самолёт қулаган ҳудудни синчиклаб ўрганиб чиқишга қаратилди. Тонг соат 05:42да қирғоқдан 1600 метр узоқликда 17 метр чуқурликда "Фалкон"сув ости аппарати ёрдамида самолётнинг асосий қора қутиси топилди", — дейилган хабарда.  

Мудофаа вазирлги хабарига кўра, қора қути қисқа вақт ичида Москва вилоятида жойлашган Ҳарбий Ҳаво кучларининг илмий-текшириш марказига олиб келинади.

Қора қути самолётнинг дум қисми билан биргаликда топилган. Айни дамда у сувдан чиқариб олиб қирғоққа олиб келинган.

Самолет Ту-154М, аварийно севший в Коми, отремонтирован в Самаре - Sputnik Ўзбекистон
Россия МВнинг Ту-154 самолёти Қора денгизга қулаб тушди

Қора қути  самолётнинг двигател, рул, қанот бошқарув тизимлари ҳақидаги маълумотларни ҳамда кабинада бўлган экипаж суҳбатини узулуксиз равишда ёзиб боради. Бахтсиз ҳодиса юз берганда ушбу маълумотлар мутахассисларга фожеа сабабларини аниқлаш имконини беради.  

Айни дамда Россия Федерал Хавфсизлик хизмати Ту-154 ҳалокати сабаби сифатида 4 асосий сабабларни ўрганмоқда: самолёт носозлиги, двигателга четдан бирор предмет тушиши, сифатсиз ёнилғи ва учувчилар хатоси. Дастлабки босқичда олдинга сурилган теракт эҳтимоли — ўз таксдиғини топмади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган якшанба куни Россия Мудофаа вазирлигига тегишли бўлган Ту-154 самолёти Қора денгиз устида ҳалокатга учраган эди. Самолёётда бўлган 92 киши ҳалок бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0