ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Бугун эрталаб радарлардан йўқолиб қолган Ту-154 самолёти Қора денгизда топилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Сочи шаҳрининг Қора денгиз қирғоғидан 1,5 км узоқлиқда, 50-70 метр чуқурликда Мудофаа вазирлигига тегишли бўлган Ту-154 самолёти қолдиқлари топилди", — дейилган хабарда.
Ундан ташқари қирғоқдан 5км узоқликда, ҳалокатга учраган самолёт
Россия Мудофаа вазирлигига тегишли бўлган Ту-154 самолёти Сочи аэропортидан тонг 05:20 да учиб чиққанидан 20 минут ўтиб алоқага чиқмай қўйган ва радарлардан йўқолиб қолган эди.
Россиядан сурияга йўл олган самолёт бортида 91 йўловчи бўлган. Уларнинг аксарияти Александров номли оркестр артистлари, 9 нафар журналист ва 8 экипаж аъзоси бўлган. Артистлар "Хмеймим" авиабазасида хизмат ўтаётган Россия ҳарбийларини Янги йил билан табриклашга кетаётган бўлишган.