Сочидан Сурияга учиб чиққан самолёт йўқолиб қолди

© Sputnik / Дмитрий Петроченко / Медиабанкка ўтишСамолет ТУ-154 М
Самолет ТУ-154 М - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлигига тегишли бўлган Ту-154 самолёти радарлардан йўқолиб қолди. Дастлабки хабарларга кўра у тоғли ҳудудда қулаб тушган.

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Сочидан осмонга кўтирилган Ту-154 самолёти бир неча дақиқа ўтиб, радарлардан йўқолиб қолди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Ҳаво кемаси осмонга кўтарилганидан 20 дақиқа ўтиб, радарлардан йўқолиб қолди. У 05:20да учиб чиқди, 05:40да эса — алоқага чиқмай қўйди", — деди воқеа хақида хабар берган фавқулодда ёрдам хизмати вакили.

Мудофаа вазирлигига тегишли бўлган Ту-154 самолёти Москва вилоятидаги Чкаловский аэропортидан учиб чиққан. Сочига эса ёнилғи қуйиш учун тўхтаган. Манбаа айтишига қараганда, у Краснодар вилоятидаги тоғли ҳудудларда қулаб тушган бўлиш эҳтимоли жуда катта.

Мудофаа вазирлигига тегишли бўлган ушбу самолёти Суриянинг Латакия вилоятига кетаётган бўлган. Самолётда 83 нафар йўловчи ва 8 нафар экипаж аъзолари бўлишган. Росавиация хабарига кўра, йўқолиб қолган самолёт фуқаро авиациясига тегишли эмас.

10:33 Йўқолиб қолган самолётда Александров номли ансамбл артистлари ҳамда Россиянинг ОРТ ва "Звезда" телеканалларининг 9 нафар журналистлари бўлишган. Улар Суриянинг Хмеймим аэродромига Россия ҳарбийларини Янги йил байрами билан табриклаш учун кетаётган бўлишган.

10:38 Йўқолган самолёт тоғли ҳудудларда МИ-8 вертолёти ва Қора денгизда эса — саккизта кема ёрдамида қидирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0