ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. Россия Маиший ва компьютер техникаси ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси (РАТЭК) Федерал Монополиядан чиқариш қўмитасига (ФАС) Visa ва MasterCard халқаро тўлов тизимлари устидан арз қилишди, РБК хабарига кўра.
РАТЭК хабарига кўра Visa ва MasterCard тўлов тизимлари, қонунга хилоф равишда, эркин савдо амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда.
ФАСга юборилган ушбу мурожаатномани Россиянинг яна бир неча бизнес ассоциациялари қўллаб қувватлашди. Улар орасидс Чакана савдо компаниялари ассоциацияси (АКОРТ), Интернет-савдо компаниялари ассоциациялари (АКИТ) ҳам бор.
Мурожаатда айтилишига кўра, нақд пул билан савдо қилганда эквайринг харажатлари 0,1 – 0,5%ни ташкил қилса, Visa ёки MasterCard тўлов тизимлари орқали тўлов амалга оширилганда банк операциялари харажатлари 3,5 %га етмоқда.
Visa ва MasterCard тўлов тизимлари Россия бозорида энг оммавий тўлов тизимлари ҳисобланади. 2015 йил давомида ушбу халқаро тўлов тизимларга савдо корхоналари 150 миллиард рубл тўлашган.
Россия бизнес вакилларининг фикрига кўра, нақд пул ва тўлов карталари харажатлари орасидаги бундай катта фарқ эркин савдо ривожланишига тўсқинлик қилмоқда. Статистика маълумотларига кўра, ривожланган мамлакатларда умумий савдодан 90% банк карталари ёрдамида амалга оширилса, Россияда бундай тўловлар фақат 29% ни ташкил қилмоқда.
Бундан ташқари банклараро операциялар учун олинадиган комиссия (interchange fee), кўп ҳолларда аниқ белгиланмаган ва тўлов тизими хохишига қараб 0,5% дан 2,1%гача бўлиши мумкин. Савдо ассоциацциялари хабарига кўра, бир хил тўлов картаси ёрдамида турли маҳсулотлар харид қилгандан банк комиссияси турлича бўлиши мумкин. Масалан, озиқ-овақат харид қилганда — 1,3%, бензин — 1,2%, турагентство хизматлари учун — 1%, маиший техника учун – 2,1%гача.
Солиштириш учун — Европа мамлакатларида ушбу кўрсатгичлар жуда паст бўлиб, қандай маҳсулот сотиб олишдан қатъий назар 0,2 – 0,3 %ни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, Россия қонунларига кўра савдо вакиллари бир маҳсулотни нақд пулга ҳам карта ёрдамида сотиб олганда ҳам бир хил нархда сотишга мажбур.
Ушбу мурожаатнома юзасидан ФАС текширув ўтказади. Visa ва MasterCard компаниялари ушбу мурожаат юзасидан ўз муносабатларини билдиришмади.