Uzcard - халқаро банк карталарини қабул қила бошлайди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишБанк карталари учун тўлов терминали
Банк карталари учун тўлов терминали - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ишлаётган 200 мингдан ортиқ Uzcard терминаллари UnionPay - халқаро банк карталарини маҳсулот ва хизматлар учун тўлов воситаси сифатида қабул қила бошлайди.

ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Ўзбекистонда фаолият юритаётган Uzcard электрон тўловлар тизими халқаро тўлов тизимига айланади. Ўзбекистон Марказий банки ва Хитойнинг UnionPay тўлов тизими Ўзбекистонда биринчи кўп валютали тўлов тизимини ишга

UnionPay - Хитой тўлов тизими - Sputnik Ўзбекистон
UnionPay халқаро тўлов тизими Uzcard тизимига уланди
туширади, деб хабар қилда банк вакили Sputnik мухбирига. 

Янги тўлов тизими, UnionPay карточкаларига эга бўлган фуқароларга Ўзбекистон ҳудудида оддий Uzcard терминаллари орқали тўловлар амалга ошириш имконини беради. Бугунги кунда Ўзбекистонда Uzcard тизимига уланган терминаллар сони 200,8 мингдан ошди.

“Бугун Марказий банк UnionPay юилан биргаликда йирик лойиҳани амалга оширмоқда. UnionPay карталари Осиё ҳудудида Visa ёки MasterCardдан кўра кўпроқ учрайди. Биз ушбу тўлов карталари Ўзбекистонга келиб бу ерда тўла қонли тўлов воситасига айланишини истаймиз. Мисол учун, кўп валютали тўлов тизими чет эл фуқаросига Ўзбекистонда маҳсулот сотиб олиш имконини беради. Сотиб олиш вақти унинг ҳисобида бўлган чет эл валютаси автоматик равишда сўмга айланади”, — деди мутахассис.

Ушбу қадам, шубҳасиз, Ўзбекистон иқтисодининг ҳудуд ва жаҳон иқтисоди интеграцияси томон, яъни иқтисодий ривожланишнинг кейинги босқичи томон қўйилган олға қадамдир.

Янгиликлар лентаси
0