2017 йилдан абитуриентлардан ҳужжатлар 15 июндан 15 июлгача қабул қилинади

© Sputnik / Сибирский федеральный университетАбитуриентлар
Абитуриентлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу абитуриентларга янада кўпроқ қулайлик яратиш, таълим муассасаларини тест жараёнига тайёрлаш, белгиланган бинолар ва аудиторияларни муддатидан олдин шай ҳолатга келтириш имконини беради

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабул қилиш муддати 15 июндан 15 июлга қадар бўлади. Олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тест синовлари эса 5 июль куни ўтказилади. Бу ҳақда "Жаҳон" ахборот агентлиги хабар қилмоқда.

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ўтказган матбуот анжуманида таъкидланишича, бу абитуриентларга янада кўпроқ қулайлик яратиш, таълим муассасаларини тест жараёнига тайёрлаш, белгиланган бинолар ва аудиторияларни керакли жиҳоз ва ускуналар, ўқув воситалари билан таъминлаб, муддатидан олдин шай ҳолатга келтириш имконини беради.

Диплом чўнтакда, келажак қўлда, хаёлда нима?! - Ўзбек талабалари ҳаётидан репортаж

Бу йил олий таълим муассасаларининг бакалавр таълим йўналишларига 57 минг 907 талаба, жумладан, 19 минг 120 талаба давлат гранти, 38 минг 787 талаба тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинди. 174 ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида саралаш тест синовлари ташкил этилиб, унда 138 минг 214 ўқувчи иштирок этди. 10 олий ҳарбий таълим муассасасида ўтказилган тест синовларида 6 минг 163 абитуриент қатнашди.

2016-2017 ўқув йилида Тошкент давлат техника, Тошкент давлат аграр, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетлари, Тошкент архитектура-қурилиш, Тошкент кимё-технология, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият, Андижон қишлоқ хўжалиги, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтлари, Тошкент тиббиёт академиясида янги таълим йўналишлари очилди.

Янгиликлар лентаси
0