Ўзбекистонликлар Россияга ҳамдардлик билдирмоқда

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишТу-154 қурбонлари хотирасига
Ту-154 қурбонлари хотирасига - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу мудҳиш фожеа, собиқ Иттифоқ аҳолиси, чегаралар пайдо бўлишига қарамасдан, ягона маданий ва ижтимоий муҳитда яшаётганини яна бир бор намойиш қилди.

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Дам олиш куни бўлишига қарамасдан, Ту-154 самолёти фожеаси Ўзбекистон ижтимоий тармоқларида бир зумда куннинг энг қизғин мавзусига айланиб кетди, деб хабар қилади Sputnik мухбири.

Самолет Ту-154М, аварийно севший в Коми, отремонтирован в Самаре - Sputnik Ўзбекистон
Россия МВнинг Ту-154 самолёти Қора денгизга қулаб тушди

Минглаб Ўзбекистонликлар қурбонлар яқинларига ўз ҳамдардлиги билдирди. Ушбу мудҳиш фожеа, собиқ Иттифоқ аҳолиси, чегаралар пайдо бўлишига қарамасдан, ягона маданий ва ижтимоий муҳитда яшаётганини яна бир бор намойиш қилди.

"Қурбон бўлганларнинг яқин қариндошларига ҳамдардлик билдирамиз. Улар доим ёдимизда бўлишади, жойлари Жаннатдан бўлсин!!! Бу оғир йўқотиш, биз сизлар билан бирга қайғурмоқдамиз — Россия халқи!!!", — деб ёзади ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири.

"Ўтган йил давомида қанча-қанча қайтарилмас йўқотишлар бўлди… маймун (йили) ўз ишини қилиб кетди", — деб ёзади яна бир фойдаланувчи.

"Қурбонлар яқинларига ва бутун Россия халқига ҳамдардлик билдираман. Бардам бўлинг биз сиз билан", деб ёзади яна бир ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси.

Доктор Лизанинг қурбон бўлиши ҳам кўпчиллик учн оғир бўлди.

"Доктор Лиза…. қайғудамиз…. Буюк инсон эди…. Россиянинг Она Терезаси", — деб ёзади яна бир ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси.

Янгиликлар лентаси
0