Россиянинг бош ҳарбий дирижери - термизлик Валерий Халилов қурбон бўлди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишРоссиянинг бош ҳарбий дирижери Валерий Халилов
Россиянинг бош ҳарбий дирижери Валерий Халилов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Сочи яқинида Ту-154 самолёти қулаши оқибатида 92 киши қурбон бўлди. Қурбонлар орасида Александров номли ҳарбий оркестр раҳбари, таниқли дирижер - Валерий Халилов ҳам бор эди.

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Сочи яқинида ҳалокатга учраган Ту-154 самолётининг аксарият йўловчилари Россия  армиясининг А.В.Александров номли бош ҳарбий ашула ва рақс ансамбли артистлари эди. Улар Сурияда хизмат қилаётган Россия ҳарбийларини кириб келаётган Янги йил байрам концерти ижро этиш мақсадида кетаётган бўлишган.

Шунингдек коллектив билан бирга Сурияга ушбу ансамбл раҳбари, Россия бош ҳарбий дирижери генерал-лейтенант Валерий Халилов ҳам самолётда бўлган.

Ту-154 самолёти фожеаси - Sputnik Ўзбекистон
Ту-154 самолётида кимлар бўлганлиги аниқланди

Валерий Халилов — 1952 йилнинг 30 январида Ўзбекистоннинг Термез шаҳрида туғилган. 4 ёшида мусиқа яратишни бошлаган. 11 ёшида Москвадаги ҳарбий-мусиқа ўқув юртига қабул қилинган.  1975 йилда Чайковский номли консерватория  ҳузуридаги ҳарбий-дирижерлик факултетини якунлади.

1980 йилда Пушкин радиоэлектроника ҳарбий ўқув юртида ўтказилган ҳарбий оркестрлар танловида биринчи ўринни эгаллаган.

1981 - 1984 йилларда Чайковский номли консерватория  ҳузуридаги ҳарбий-дирижерлик факултетида ўқитувчи бўлиб ишлаган.

1984 — 2002 йилларда ҳарбий оркестрлар хизматида оддий офицердан бошлиқ ўринбосари лавозимигача кўтарилган.

2002 йилда Валерий Халилов Россия Ҳарбий Кучларининг ҳарбий-оркестр хизмати бошлиғи — бош ҳарбий дирижери бўлди.  

Ўз лавозими тақозо қилган вазифалардан ташқари Валерий Халилов турли халқаро  танловлар раҳбари бўлган. “Амур тўлқинлари”, “Юз йиллик марш” ва “Спасс минораси” халқаро ҳарбий оркестрлар фестиваллари ана шулар жумласидан.

Валерий Халилов машҳур “Спасс минораси” халқаро ҳарбий оркестрлар фестивали ташаббускори ва ташкилотчиси ҳам бўлган. Интервьюлардан бирида, Халиловнинг ўзи ушбу фестивал 2007 йилда пайдо бўлганлигини, дастлаб у “Кремл тонги” деб аталганини айтиб ўтган эди.

Шунингдек Валерий Халилов ўтган йиллар давомида “Спасс минораси” ҳарбий оркестрлар фестивалини барча ҳарбий мусиқачилар ҳурмат қиладиган, ҳақиқий дунёвий тадбирга айлантирди. Ҳар йили бўлиб ўтадиган ушбу фестивалга дунёнинг турли мамлакатларидан 1000дан ортиқ киши иштирок этади. Иштирокчилар оасида Африка, Европа, Америка ва Осиё мамалкатлари оркестрали бор.

2016 йилнинг апрел ойида Халилов Россия Қуролли Кучларининг А.В. Александров номли Академик ҳарбий ансамли раҳбари этиб тайинланган эди.

Янгиликлар лентаси
0