Ту-154 самолётида кимлар бўлганлиги аниқланди

© Sputnik / Нина Зотина / Медиабанкка ўтишТу-154 самолёти фожеаси
Ту-154 самолёти фожеаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун тонгда ҳалокатга учраган Ту-154 бортида 92 йўловчи бўлганлиги ва улар орасида артистлар, таниқли шифокор ва уч тўлеканал журналистлари бўлгани аниқланди.

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, ҳалокатга учраган самолётда 84 йўловчи ва 8  экипаж аъзоси бўлган.

Ушбу самолёт ичида артистлар ва журналистлар Россия ҳарбийларини Янги йил билан табриклаш мақсадида "Хмеймим" авиабазасига йўл олишган бўлган. Йўловчиларнинг аксарияти Александров номли ашула ва рақс ҳарбий ансамбли артистлари бўлган.

© Илья Питалев / Медиабанкка ўтишРоссия бош ҳарбий дирижери Валерий Халилов ва Қуролли кучлар оркестри
Главный военный дирижер ВС РФ, музыкальный руководитель фестиваля Валерий Халилов - Sputnik Ўзбекистон
Россия бош ҳарбий дирижери Валерий Халилов ва Қуролли кучлар оркестри

Улардан ташқари самолётда, машҳур кўнгилли врачи Елизавета Глинка ҳам бўлгани аниқланди. "Справедливая помощь" фондининг ходими аҳоли орасида кўпроқ "Доктор Лиза" номи билан таниш бўлган. Бу сафа Доктор Лиза Суриянинг Латакия вилоятидаги болаларга дори воситалари олиб бораётган бўлган.

Шунингдек самолётда "Биринчи канал" журналистлари, мухбир Дмитрий Рунков, оператор Вадим Денисов ва овоз оператори Александр Сойдовлар бўлишган.

НТВ телеканалидан мухбир — Михаил Лужнецкий, оператор Олег Пестов ва овоз оператори Евгений Толстовлар бўлишган

"Звезда" телеканалидан ҳа уч киши, мухбир Павел Обухов, оператор Александр Суранов ва оператор ёрдамчиси Валерий Ржевскийлар бўлишган.

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишТу-154 ҳалокатида қурбон бўлган журналистлар
Цветы в память о погибших в крушении самолета Ту-154 Минобороны РФ - Sputnik Ўзбекистон
Ту-154 ҳалокатида қурбон бўлган журналистлар

Россия Мудофаа вазирлигига тегишли бўлган Ту-154 ҳаво лайнери бугун эрталаб соат 05:20да Сочи аэропортида учиб чиққан эди. парвоздан 20 минут ўтиб ҳаво кемаси радарлардан йўқолиб қолди. Бир неча соат ўтиб лайнер қолдиқлари Қора Денгизнинг Сочи қирғоғидан 1,5 км узоқликда, 50-70 метр чуқурликда топилди.

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишмашҳур кўнгилли врач Елизавета Глинка - "Доктор Лиза"
Глава фонда Справедливая помощь Елизавета Глинка  - Sputnik Ўзбекистон
машҳур кўнгилли врач Елизавета Глинка - "Доктор Лиза"
Янгиликлар лентаси
0