Путин матбуот-анжуманини кириш сўзисиз бошлади

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин
Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти 12 анъанавий матбуот-анжуманини узундан-узоқ монологдан бошлашдан воз кечди

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Жорий йилдаги Путин билан тўғридан-тўғри мулоқот анъанавий тарзда пайшанба куни эмас, балки бугун жума куни Москва вақти билан 12.00да бошланди.

Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Владимир Путиннинг катта матбуот-анжумани
Россиянинг Туркиядаги Элчиси — Андрей Карловнинг ўлдирилиши катта анжуманнинг бир кунга кечиктирилишига сабаб бўлди.

Бу йилги матбуот-анжумани халқаро савдо маркази биносида ўтказилмоқда.

Путин учрашув залига кириб келиб, журналистлар билан саломлашди ва дарҳол саволларга ўтишни таклиф қилди.

Анъанага кўра, биринчи бўлиб савол бериш имкони Кремль пулидаги мухбирга тақдим этилди. Савол Россия иқтисодиётига доир бўлди.

Путин 2016 йилда инфляция даражаси 5,5% кўрсаткични ташкил этишини айтди. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, бу рекорд даражадаги паст кўрсаткичдир.

Россия президентига берилган энг қизиқарли саволлар, Путиннинг энг муҳим баёнотлари Sputnik Ўзбекистон репортажида. Кузатиб боринг.

Янгиликлар лентаси
0