ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Россия президентининг катта матбуот-анжумани анъанавий тарзда пайшанба кунлари ўтказилади, аммо бу йилги тадбир яқинда юз берган фожиа — Россиянинг Туркиядаги Элчиси — Карловнинг ўлдирилиши туфайли бир кунга қолдирилди.
Россия етакчиси куни кеча ўлдирилган дипломат билан видолашув маросимида иштирок этди.
Яқин дақиқаларда Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот-анжумани бошланади. Бу йил тадбир Халқаро савдо марказида ўтказилмоқда. Ҳозирча журналистлар йиғилмоқда.
Тут жарко и реальная давка. #пкф #путин #прессконференция #Sputnik #прессконференцияпутина2016 pic.twitter.com/FXnInJ0Lv2
— Татьяна Голованова (@TatGol_Sputnik) 23 декабря 2016 г.
Бу йилги матбуот-анжуманига 1437 нафар журналист аккредитация қилинган.