Сўнгги 5 йилда Ўзбекистон армиясида зўравонлик ҳолатлари қайд этилмади

© ИА "Жахон"Ўзбекистон ҳарбийлари
Ўзбекистон ҳарбийлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хизматга чақирилувчиларни маънавий тарбиялаш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси зўравонликка қарши кураш жараёнидаги муҳим омиллардан бири бўлмоқда

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги 5 йил давомида армия сафларида бирорта ҳам зўравонлик (дедовшина) ҳолатлари қайд этилмади, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги вакили Sputnik мухбирига Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжумани давомида.

Унинг сўзларига кўра, замонавий ўзбек армиясида ҳарбий хизматга чақирилувчилар учун барча зарур шароитлар яратилган.

"Ўзбекистон армияси сафларида кейинги 5 йилда калтаклаш, зўравонлик ҳолатлари қайд этилмади. Бундай натижага бир йилда бир марта чақирув тизимига ўтиш орқали эришилди. Яъни армияда хизмат қилаётганлар янги келган чақирилувчилар билан учрашишмайди. "Қариялар" ёш ҳарбийларга таъсир ўтказа олмайдилар, чунки улар биринчи бўлиб ҳарбий хизматни тарк этганларидан кейин уларнинг ўрнига янги ёшлар келади", — деди Мудофаа вазирлиги вакили.

Бундан ташқари, суҳбатдошнинг айтишича, хизматга чақирилувчиларни маънавий тарбиялаш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси зўравонликка қарши кураш жараёнидаги муҳим омиллардан бири бўлмоқда.

Ўзбек ҳарбийлари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда армияга чақирув эълон қилинди

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 декабр куни "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Анъанага кўра, ҳарбий муассасалар хизматга чақирилаётган ёшлар ва армияда хизмат қилаётганлар сонини эълон қилишмайди. Global Firepowerнинг тадқиқотига кўра, Ўзбекистон ҳозирда Марказий Осиёда энг қудратли ҳарбий давлат бўлиб, жаҳоннинг энг кучли армиялари рейтингида ўзбек армияси 54-ўринда қайд этилган.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон армияси сафларида 65 минг яқин ҳарбий хизмат қилади, мамлакатнинг ҳарбий бюджети эса йилига 70-80 миллион доллар атрофида.

Янгиликлар лентаси
0