Галина Мельникова Халқ артисти унвони билан тақдирланди

Oбуна бўлиш
Галина Мельникова телевидениеда 1956 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда

ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 23 декабр куни миллий телерадиокомпания сухандони Галина Мельниковага "Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти" фахрий унвонини бериш тўғрисидаги фармонни имзолади. Сухандон шу куни 80 ёшни қарши олди.

Диктор Галина Мельникова - Sputnik Ўзбекистон
Галина Мельникова: Мустақиллик Ўзбекистонга катта имкониятлар берди

"Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясидаги кўп йиллик самарали ижодий фаолияти, дикторлик санъатини ривожлантириш, халқимизнинг маънавий салоҳиятини юксалтириш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун Галина Витальевна Мельниковага "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти" фахрий унвони берилсин", дейилади ҳужжатда.

Галина Мельникова — олий тоифали сухандон, телевидениеда 1956 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. У кўп йиллар давомида "Ахборот" информацион дастурида бошловчилик қилган, турли тантанали маросимларни олиб борган.

Янгиликлар лентаси
0