Депорт қилиш ўрнига - 7 минг жарима солинади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишФМХ ҳужжатларни текшрмоқда
ФМХ ҳужжатларни текшрмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Давлат Думаси 22 декабр куни мигрантларни депорт қилш ўрнига жарима солиш ҳақидага қоунун қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Бундан буён биринчи бор миграция қонунларини бузган мигрантларга допортация ўрнига 7000 рубл жарима солинади. Ушбу ҳақидаги қонунга ўзгаришлаг бугун Россия Давлат Думаси томонидан қабул қилинди.

Ушбу ўзгариш бир неча мақсадларни кўзлаб амалга оширилганини билиш мақсадида Sputnik мухбири Миграция сиёсатини ўрганиш иститути директори Виктория Леденёва билан боғланди. Мутахассис фикрига кўра ушбу ўзгаришлар бир неча сабабларга кўра амалга оширилган.

Депортация қилинган мигрантлар - Sputnik Ўзбекистон
Россиядан 5,5 мингдан зиёд мигрант депорт қилинди

Асосийси, Россияга кириб келаёган мигратларнинг кўпи ярим қонуний ҳолатда бўлгани. Улар қонуний кириб келади, лекин кейин у ёки бу сабаларга кўра турар жойида рўйхатдан ўтмасдан ёки патент расмийлаштирмасдан ишлайди. Уларни ашаддий қонунбузар сифатида қабул қилмаслик керак. Янги қонун ана шундай мигрантларга иккинчи имконият ва хатосини тўғрилашга вақт беради.

Ундан кейин, Охирги  икки йил ичида мигрантлар сони ҳам бироз камайди. Менимча миграция имкониятларининг ҳам туби кўриниб қолди десак бўлади.

Яна бир сабаб бу сиёсий нуқтаи назардан бўлиши мумкин. Россиянинг Ўрта Осиёда маълум манфаатлари бор. Ушбу мамлакатлардан келган мигрантларни ёппасига депорт қилиш — сиёсий муносабатларни таранглаштириши мумкин.

Депортация қилиш давлат бюджетига анча қимматга тушади. Депортация қилинадиганлар сонини камайтириш давлат маблағларини тежаш имконини ҳам беради.

Россия бизнеси ҳам мигрантларни ёппасига депортация қилинишидан зарар кўради албатта. Ушбу чора бироз бизнес манфаати йўлида амалга оширилган десак ҳам бўлади.

Яна бир бор айтиб ўтамиз, бундан буён Москва, Санкт-Петербург, Москва ва Ленинград вилоятлари судлари миграция қонунчилигини бузган мигрантларни депортация ўрнига 7 минг рубл жарима тўлаш жазосини белгилаши мумкин.

 

Янгиликлар лентаси
0