ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Москва шаҳрида 5-25 май санаси оралиғида "Нолегал-2016" ва "Тўсиқ-2016", тозалаш профилактик операциялари ўтказилган эди. Спутник Тожикистон хабари асосида.
"Ушбу операциялар давомида ҳар куни беш ярим мингга яқин полициячи, 1350га яқин тезкор-қидирув гуруҳи ҳодимлари иш олиб боришди. Операция давомида бозорлар, савдо марказлари, автомобил созлаш шаҳобчалари, гараж мажмуалари, яшаш жойлари ҳамда вақтинча бўш иншоотлар кўрикдан ўтказилди, умумий ҳисобда 36 мингга яқин объектлар текширилди”, — дейилади материалда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан 362та жиноий иш қўзғатилган, умумий ҳисобда 36 миллиондан зиёд жарима ундирилган.
Шунингдек, Россия Федерациясидан 5,5 мингдан зиёд нолегал мигрантлар чиқариб юборилган.