Ўзбекистонда микрофирмалар ходимлари сонини ошириш таклиф этилмоқда

© nuz.uzЎзбекистон Вазирлар Маҳкамаси
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Иқтисодиёт вазирлиги иқтисодиётнинг қатор соҳаларида фаолият кўрсатувчи микрофирма ва кичик корхоналар ходимлари сонини кўпайтиришни таклиф этмоқда

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлиги иқтисодиётнинг айрим соҳаларидаги кичик корхоналар ўртача йиллик ходимлари сонини оширишни кўзда тутувчи ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқди, деб хабар бермоқда nuz.uz.

Ҳужжатда сунъий толалар, электр қисмлари, компьютер ва периферия, коммуникация, маиший электр ускуналари ҳамда маиший электр ва маиший ноэлектр буюмларини ишлаб чиқарувчи кичик корхоналар сонини икки бараварга кўпайтириш таклиф этилади.

Чипс ишлаб чиқариш ускунаси - Sputnik Ўзбекистон
Кичик бизнес учун асбоб-ускуналар ярмаркаси бўлиб ўтади

Иқтисодиёт вазирлиги подшипниклар, шестеренкалар, юк кўтариш транспорт қурилмалари, саноат музлатгичи ва вентиляция қурилмалари, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги техникаси, металлургия учун машина ва қурилмалар ҳамда моторли транспорт воситалари ишлаб чиқариш соҳасидаги кичик корхоналар ходимлари сонини оширишни таклиф этди.

Шунингдек, ўзгаришлар турар ва нотурар жойлар, йўл ва шосселар, темир йўл ва метро линиялари, кўприк ва туннел қуриш соҳасидаги кичик ва хусусий корхоналарга ҳам тааллуқли бўлади.

Иқтисодиётнинг сермеҳнат тоифасига кирувчи соҳаларидаги кичик корхоналарнинг чекланган ходимлари сонини 200 кишигача ошириш таклиф қилинган (илгари 50-100).

Омборхона ва сақлаш, почта ва курьерлик фаолияти билан шуғулланувчи микрофирмалар ходимлари сонини икки бараварга – 20 кишигача, кичик корхоналар – 50 кишигача оширишлари мумкин бўлади.

Шифохона - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда туман шифохоналарини молиялаштиришнинг янгича тизими жорий этилади

Ҳужжатга мувофиқ, умумий ва махсус врачлик амалиёти соҳасидаги шифохона муассасалари ҳам ўртача йиллик ходимлар сонини оширишлари мумкин бўлади. Микрофирмаларда ишловчилар сони 25 кишини, кичик корхоналарда 100 кишини ташкил этади (илгари мос равишда 10 ва 20 киши).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2017 йилнинг 1 январидан Европа иттифоқи статистик таснифлаши асосида (KDEC/NACE) ишлаб чиқилган иқтисодий фаолият турларини халқаро таснифлаш тизими жорий этилади.

2017 йил 1 январдан мамлакат таснифлаш тизимидан давлат бошқаруви органларининг ўзаро муносабатларида, статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларда фойдаланилади.

Янгиликлар лентаси
0