ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik, Антон Курилкин. 23 декабр куни “Голос” кўрик танловининг финали бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистонлик ёш хонанда Сардор Милано ҳам иштирок этади.
Ушбу муҳим воқеа олдидан, Сардор Sputnik мухбири билан кўрик танлов ҳақидаги фикрлари ва ўзининг ижодий режалари билан баҳам кўришди.
— Ярим финалга тайёргарлик қандай бўлмоқда?
— Жуда фаол тайёрланаяпман. Ҳар куни жуда қизиқ ишлар билан машғулман.
— Умуман ушбу шоу ҳақида қандай фикрдасиз? "Голос" сиз олдин қатнашган "Главная сцена" кўрик танловига кўра осонроқми ёки қийинроқ бўлди?
— "Главная сцена"да ҳамма нарса мен учун анча муваффақиятли бўлганди. Биз Константин Меладзе билан дарҳол яхши тил топишиб, бир мусиқий йўналишда ҳаракат қилган эдик. “Голос”да бўлса финалга икки қадам қолган бўлсада, бу ерда менинг йўлим жуда мушкул бўлди.
Ҳар ким ва ҳамма менга қарши бўлишига қарамасдан, мен оқимга қарши бордим. Аввал мендан менинг биринчи мураббийим (Дима Билан) воз кечди. Бироз вақт ўтиб менинг иккинчи мураббийим (Полина Гагарина) ҳам ўрнимга бошқа қатнашчини маъқул кўрди. Охирида, фақат томошабинлар қўллаб-қувватлашига кўра, мен ярим финалгача етиб келдим.
— Сиз классик (опера) ёки бошқаларга ўхшамаган услубда қўшиқлар куйлайсизми, умуман танлов саҳнаси ва ҳакамлар кўрикларида нимага асосланиб қўшиқ танлайсиз?
— ҳакамлар кўригида, кўп ҳолларда, қатнашчилар ўзлари қўшиқ танламайди, уларга ижро этилиши керак бўлган қўшиқларни беришади. Мен ҳозир классик услубдаги қўшиқлар билан ишлаяпман. Томошабинларга ҳам ушбу қўшиқлар жуда маъқул келмоқда.
Лекин “Голос” танловида Дима бизга классик бўлмаган қўшиқларни берди. У ерда R'n'b композициялар ҳам бор эди. Менга ҳатто рэп ўқишга ҳам тўғри келди!
Чорак финалда эса, Полина (Гагарина) менга 50 йиллар хонандаси Има Сумак қўшиғини берди. Мен у қўшиқни перу тилида ижро этдим.
Шундай қилиб, "Голосе" танловида мен хилма-хид услубларда қўшиқ ижро этадиган хонанда сифатида танилдим. Бу менинг ютуғим деб ҳимсоблайман.
— Сиз жуда банд бўлсангиз керак-а? Тошкентда ҳам Москвада ҳам саҳнага чиқасиз. Икки шаҳарда яшашга қандай улгурасиз?
— Ҳамма қийинчилик ҳам мана шунда-да. Бундан ташқари охирги ярим йил ичиди мен тез-тез Лондонда бўлиб тураман. У ерда ҳам менинг айрим ижодий ишларим бор. У шаҳар менга жуда ёқиб қолди. Мен у ерда ижодий жиҳатдан ўзимни яхши ҳис қиламан – мен у шаҳардан кўп илҳом оламан.
Баъзан айрим ишларни бажаришга улгурмай қоламан ҳам. Масалан, 24-26 декабр кунлари Тошкентда “Қор маликаси” мюзкли режалаштирилган эди — кунига уч мартадан. Ҳеч ким мени “Голос” танловида шунча узоқ қолади деб ўйламаган эди. 23да ярим финал, мен Тошкетдаги премьерага улгурмайман. Тошкентга 25да етиб келиб қолган спектаклларда чиқаман холос.
— Сиз Лондонда нима ишлаб билан шуғулланасиз, агар сир бўлмаса?
— Ростини айтсам, бу ҳозирча сир.
— Келажакда қандай ижодий режаларингиз бор?
— Айтиш қийин. Таклифлар кўп, узоқ вақтга режа тузиш мураккаб.
Энг яқин орадаги режаларим — 8 январда, Константин Меладзенинг ижодий кечасида саҳнага ажойиб юлдуз билан чиқаман. Лекин нимлигини ҳозирча айта олмайман.
— Доимий репетициялар, кунига учта концерт— бу жуда оғир бўлса керак. Овозингизни қандай сақлаб қолмоқдасиз?
— Аслида ҳам жуда қийин, бу овоз пайлари учун ҳам заразли, лекин бошқа йўли йўқ. Бу артистлар учун одатий ҳолат. Менга бундай ҳаёт тарзи ёқади, шунинг учун ҳам буларнинг ҳаммаси мен учун осон ва силлиқ ўтади.