Сардор Милано Тошкентда яккахон концерт беради

© Фото из личного архива певцаСардор Милано — "Бош саҳна" телевизион конкурси ғолиби
Сардор Милано — Бош саҳна телевизион конкурси ғолиби - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия 1 телеканалининг “Бош саҳна” конкурси ғолиби Сардор Миланонинг биринчи яккахон концерти Тошкентда 27 ноябр куни бўлиб ўтади.

 

 

ТОШКЕНТ, 19 окт —Sputnik. Россия 1 телеканалининг “Бош саҳна” конкурси ғолиби, ўзбек қўшиқчиси Сардор Милано, ўзининг биринчи яккахон концерти билан Тошкентнинг Истиқлол саройи саҳнасига шу йилнинг 27 ноябр куни чиқади, ушбу ҳақида Sputnik мухбирига артистнинг ўзи хабар қилди.  

Концерт “Истиқлол” санъат саройида, Ўзбекистон Ёшлар симфоник оркестри жўрлигида бўлиб ўтади.

“Концерт дастури хилма-хил бўлади, ҳаммани ҳайрон қолдирмоқчиман. Албатта бу неоклассика. Мен ҳозирги замон санъаткорлари орасида биринчи  бўлиб ушбу ажиб ижро услубини ўз ватандошларимига ва Ўзбекистон меҳмонларига тақдим қилишдан жуда хурсандман”, — деди Сардор Милано.

— Ёшлигингизда сизга катта шуҳрат келтирган “Ямайка”қўшиғини ижро этасизми, — деган саволга, Сардор, — бўлиши мумкин, агар томошабинлар илтимос қилса, — деб жавоб берди.     

Сардор Милано (ҳақиқий фамилияси Эшмуҳаммедов), “Севишганлар”, “Алвидо, ғўр ёшлигим” каби филмлар режиссёри Элёр Эшмуҳаммедовнинг набираси. 6 ёшлигидан бери мусиқа билан жиддий шуғулланади. 15 ёшида, овози ўзгарганидан кейин академик қўшиқчик санъати (опера) билан жиддий шуғуллана бошлаган. Россия 1 телеканалининг “Бош саҳна” проектида эришган ғалабаси уни кенг оммага танитди. Артистнинг орзуси Италиянинг энг машҳур “Ла скала” саҳнасида қўшиқ айтиш.    

 

Янгиликлар лентаси
0