ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Тошкентда Москвага учаётган “Аэрофлот” компанияси самолёти, техник сабабларга кўра яна Тошкент аэропортига қайтишга мажбур бўлди, РИА Новости хабарига асосан.
Ахборот агентлиги айтишига кўра, ҳаво кемаси қанотининг ҳаракатланадиган орқа қисми (закрылки) ўз жойига келмагани сабаб бўлган. Шунинг учун N1871 рақамли парвоз, техник носозлик аниқланган вақтда, Қозоғистон осмонида бўлган. Бир соат давомида самолёт Тошкент аэропортига қайтган.
Самолёт бортида 154 йўловчи бўлган, уларнинг ҳеч бири зарар кўрмасдан самолётни тарк этишди. Йўловчиларнинг бир қисми меҳмонхонага жойлаштирилди, яна бир қисми эса — аэропортни тарк этишди.
Парвоз 20:00га қадар кечиктирилди. Айни дамда Тошкент аэропортида самолёт текширувдан ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, охирги 10 кун ичида бу ушбу йўналишдаги “Аэрофлот”самолётлари билан содир бўлган иккинчи техник носозликдир. 12 декабр куни россиялик авиаташувчи лайнери техник носозлик туфайли, парвоз бошланганидан 10 минут ўтиб Тошкент аэропортига қайтишга мажбур бўллган эди.
Ўтган сафар лайнер йўловчилари бир сутка ўтиб Москвага учиб кетишган, парвоздан воз кечган йўловчиларга эса чипталар пули қайтариб берилган эди.